#NoComment
09.10.2025
101

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, 18 ёшга тўлмаган ходимлар (яъни вояга етмаганлар) алоҳида ижтимоий ҳимояга эга бўлиб, уларга имтиёзли меҳнат шартлари қўлланилади. Жумладан, бундай ходимларга йиллик меҳнат таътили одатдагидан кўра узоқроқ муддатга — камида 30 календар кун миқдорида белгиланади.
Бундан ташқари, вояга етмаган ходимлар ўзларининг йиллик меҳнат таътилидан ўзлари учун қулай бўлган исталган вақтда фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Яъни, улар дам олиш даврини ўз эҳтиёжлари, ўқиш ёки бошқа шароитларига қараб мустақил танлайдилар. Иш берувчи эса бу ҳуқуқни чеклаши мумкин эмас.
Агар ходимга йиллик таътил берилаётган иш йили давомида у 18 ёшга тўлиши кутилса, бу ҳолда таътилнинг давомийлиги икки қисмга бўлинади. Биринчи қисм — ходим 18 ёшга тўлгунга қадар ишлаган давр бўлиб, унга 30 календар кунлик узайтирилган таътил белгиланади. Иккинчи қисм эса — ходим 18 ёшга тўлганидан кейинки ишлаган кунларига тўғри келади ва унга одатдаги умумий таътил муддати — одатда 15 иш куни ёки унга мутаносиб равишда ҳисобланади.
Шунингдек, меҳнат қонунчилигида муҳим бир қоида белгиланганки, 18 ёшга тўлмаган ходимни йиллик таътил пайтида ишга чақириб олишга рухсат берилмайди. Бу меъёр вояга етмаган ходимларнинг тўлиқ ва узлуксиз дам олишини таъминлаш мақсадида жорий этилган.
Юқоридаги нормалар, бир томондан, ёш ходимларнинг соғлиғини асраш, жисмоний ва ақлий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлса, иккинчи томондан, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Иш берувчилар ушбу талабларни бузган тақдирда, қонуний жавобгарликка тортилиши мумкин.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида
Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.
1 октябрдан нималар ўзгаради?
Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.
Вояга етмаган болаларнинг қандай шахсий номулкий ҳуқуқлари мавжуд?
Бола ўз ота-онаси томонидан тарбияланиши, ўз манфаатлари таъминланиши, ҳар тарафлама камол топиши, инсоний қадр-қиммати ҳурмат қилиниш ҳуқуқига эга.