Ўзбекистон
28.08.2023
1 425

Президент видеоселектор йиғилишида мактаб битирувчиларининг кейинги фаолияти билан боғлиқ рақамларга тўхталди. “Бу йил 387 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаб, 138 мингтаси олийгоҳларга ўқишга кирган, яна 54 мингтаси профессионал таълим билан қамраб олинади. Қолган 195 минг нафар ёшлар қаерга бориши, улар эртага иш топа олмаса, ким бўлиши ҳақидаги саволларга на вилоят ва туман ҳокимлари, на соҳа мутасаддиларида жавоб йўқлиги таъкидланди. Оқдарёдаги 32-мактабда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга ўқитиш тажрибаси йўлга қўйилган. Ушбу мактабда ўқувчилар 7-синфдан бошлаб маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган ветеринар, агроном, мева-сабзавот қуритиш, ипакчи, мебелчи, автомобиль устаси каби 15 та касб-ҳунарга ўргатилмоқда, уларга 2 та чет тили ўқитилмоқда. Энг муҳими, бу ишлар маҳаллий бюджет ва тадбиркорлар ҳисобидан ташкил қилинган бўлиб, ўқувчилар бу ерда иш ҳақи олмоқда. Барча вилоятлар мактаб таълими бошқармалари раҳбарлари Оқдарёга бориб, бир ҳафта давомида ушбу тажрибани ўрганиши шартлиги таъкидланди. Самарқанд вилояти ҳокимига кейинги ўқув йилига қадар вилоятдаги ҳар бир туманда 10 тадан мактабда бу тизимни жорий қилиш, қолган вилоят ҳокимларига йил якунигача ҳар бир туманда камида иккитадан мактабда ушбу тажрибани йўлга қўйиш топширилди”
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Янги ўқув йилида мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга 400 миллиард сўм ажратилади
Давлат раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.
Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқартирилади
Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.
31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар мактабларни таъмирлашга маблағ бермаган – Президент
Шавкат Мирзиёев ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтди.
Президент Самарқандда ўтадиган Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилиши олдидан ҳокимларга жиддий топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев мазкур тадбир ҳокимларга Ўзбекистон туризм салоҳиятини кўрсатиш учун катта имконият эканини таъкидлади.