Ўзбекистон
11.10.2023
1 404

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда “Яшил макон” кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Унда келгуси ҳафта Самарқанд шаҳри илк бор Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишига мезбонлик қилиши айтиб ўтилди. Қайд этилишича, ҳозирни ўзида 128 та мамлакатдан 1 мингдан зиёд иштирокчи рўйхатдан ўтди, шундан 79 нафари туризм вазирлари, 24 нафари вазир ўринбосарлари. Президент ушбу тадбир ҳокимларга мамлакатимиз туризм салоҳиятини кўрсатиш учун катта имконият эканини таъкидлади. Ҳар бир вилоят ҳокими ўз делегациялари билан вилоятининг табиати, тарихи, маданияти, овқатлари, зиёратгоҳлари, сайёҳлик масканлари ва маршрутларини намойиш қилиши, туризм лойиҳалари бўйича келишувга эришиши шартлиги қайд этилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
“Темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига ажратиладиган маблағларни ишлатиш маҳалла ихтиёрига берилади – Президент
Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Маҳалла бешлиги”нинг “маҳалла еттилиги” бўлиши, “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари, маҳалла ходимларининг иш ҳақи каби бир қатор масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Янги ўқув йилида мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга 400 миллиард сўм ажратилади
Давлат раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.
Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқартирилади
Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.
195 минг нафар мактаб битирувчисининг келажаги ҳақидаги саволларга на вилоят ва туман ҳокимлари, на соҳа мутасаддиларида жавоб йўқ – Шавкат Мирзиёев
Президент видеоселектор йиғилишида мактаб битирувчиларининг кейинги фаолияти билан боғлиқ рақамларга тўхталди.