Life Style
20.11.2025
64

UZTELECOM корхоналар учун 1C платформасидаги булут хизматларини кенгайтиришда давом этар экан, мижозларга 1C UZTELECOM сервисининг энг функционал — PROFI тарифини 30 кун давомида бепул синаб кўриш имкониятини тақдим этмоқда. Ушбу таклиф корхоналарга 1C асосидаги кенгайтирилган имкониятларни реал иш жараёнида баҳолаш ва автоматлаштириш самарадорлигини амалда кўриш имконини беради.
Ҳозирда булутда икки асосий дастур мавжуд:
◾️ 1C: Бухгалтерия
◾️ 1C: Компания бошқаруви
PROFI тарифи ушбу икки дастурдаги барча кенгайтирилган функцияларга тўлиқ кириш имконини таъминлайди.
PROFI тарифининг афзалликлари
PROFI тарифи мураккаб ва кўп жараёнли корхоналар учун мўлжалланган бўлиб, кенг функционал имкониятларга эга.
1C: Бухгалтерия PROFI
◾️ Кенгайтирилган молиявий ва солиқ ҳисоби
◾️ Омбор ҳаракатларини батафсил юритиш
◾️ Кенгайтирилган автоматик ҳисоботлар
◾️ Сотиб олиш, сотиш ва тўлов жараёнларини комплекс бошқариш
1C: Компания бошқаруви PROFI
◾️ Савдо жараёнлари, буюртмалар ва мижозлар билан ишлаш бўйича кенгайтирилган модуллар
◾️ Режалаштириш, буджетлаштириш ва харажатларни таҳлил қилиш
◾️ Бошқарув кўрсаткичлари бўйича автоматик таҳлилий ҳисоботлар
◾️ Бўлимлараро жараёнларни ягона бошқарув тизимида бошқариш
PROFI тарифида ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас, шу боис корхона тест даври давомида хизматнинг максимал функцияларидан фойдаланади.
Хизматни улаш тартиби
PROFI тарифини бепул синаб кўришни бошлаш учун қуйидаги амаллар бажарилади:
1. 1c.uztelecom.uz сайтига кириш ва онлайн ариза юбориш
Мижоз биринчи навбатда 1c.uztelecom.uz сайтига киради ва онлайн ариза шаклини тўлдиради. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
◾️ Корхона номи
◾️ СТИР
◾️ Масъул шахснинг Ф.И.О.
◾️ Электрон почта манзили
◾️ Телефон рақами
2. Менежернинг алоқага чиқиши
UZTELECOM мутахассиси мижоз билан боғланиб, маълумотларни тасдиқлайди ва қайси дастур мос келишини аниқлаб беради.
3. PROFI тарифини фаоллаштириш учун таклиф хати юборилиши
Мижоз кўрсатган электрон почта манзилига хизматни фаоллаштириш учун махсус таклиф хати юборилади. Хатда тизимга киришни бошлаш учун тегишли ҳавола бўлади.
4. Логин ва паролнинг автоматик шаклланиши
Мижоз ҳаволани босгандан сўнг, тизим автоматик тарзда логин ва парол яратади. Ушбу маълумотлар шахсий кабинет ва 1C тизимига кириш учун ишлатилади. Мижоз уларни албатта сақлаб қўйиши керак.
PROFI тарифини синаб кўришнима учун муҳим?
◾️ Хизматнинг барча имкониятларидан чекловсиз фойдаланиш мумкин
◾️ Корхона жараёнларини реал шароитда автоматлаштирилган ҳолатда синаб кўриш имконияти яратилади
◾️ Иш самарадорлиги бўйича аниқ хулоса чиқариш мумкин
◾️ Қарор қабул қилишдан олдин хизматнинг тўлиқ афзалликларини ўрганиб чиқиш имкони бўлади
◾️ Ҳеч қандай мажбурий тўловларсиз 1C тизимининг энг тўлиқ функцияларига кириш тақдим этилади
Тест даври давомида корхона барча модуллар билан амалий ишлайди ва хизматнинг самарадорлигини ўз фаолиятида синаб кўради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Ёшларнинг хорижий тил ўрганиш харажатларини қоплаш тизими: янги ҳуқуқий тартиб ва амалиёт. Муҳим 5 қоида
Ёшлар аввал 2 ой давомида хорижий тилни ўқиш учун тўловни ўзи амалга оширади.