Life Style
24.10.2025
1 319

Бугунги кунда молиявий барқарорликни таъминлаш ва кредит тизимидаги хавф-хатарларни камайтириш давлат сиёсатида муҳим йўналишлардан бирига айланди. Айниқса, жисмоний шахслар билан боғлиқ молиявий муносабатларда масъулият ва шаффофликни таъминлаш учун ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш долзарб вазифадир. Шу нуқтаи назардан, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрини яратиш ва унга тегишли маълумотларни киритиш амалиёти кредит тизимида рискларни олдиндан аниқлаш, молиявий интизомни кучайтириш ҳамда қарз муносабатларида адолатли ва барқарор муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Ариза Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон шаклда, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш асосида берилади.
Ариза олинган пайтдан эътиборан кредит бюроси томонидан дарҳол кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритилади.
Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Мазкур хизматлар Ҳукумат томонидан белгиланган тартибда бепул асосда кўрсатилади.
Кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестридан кредит битимини тузиш тақиқи мавжудлиги ёки бундай тақиқ олиб ташланганлиги тўғрисидаги ахборотни олмасдан туриб кредит битимини тузиш тақиқланади. Бунда банклар ёки нобанк кредит ташкилотлари ёхуд микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотлари жисмоний шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз амалга оширилган кредит битимидан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлади.
Кредит ахборотидан фойдаланувчилар жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни реестрдан бепул асосда олади. Ушбу реестр орқали банк ва микромолия ташкилотлари қарз олувчи шахснинг молиявий холати, кредит таърихи ҳамда қонунчиликда белгиланган чекловларга мувофиқлигини тез ва ишончли тарзда аниқлаш имкониятига эга бўлади.
Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.