currencies image

12 655,02 UZS

22,14

usd

currencies image

13 725,63 UZS

58,12

eur

currencies image

144,28 UZS

0,24

ru



АсосийЯнгиликлар200 кВт·соат ойлик базавий меъёр ошириладими?

200 кВт·соат ойлик базавий меъёр ошириладими?

Ўзбекистон

calendar

09.07.2024

eye

408

200 кВт·соат ойлик базавий меъёр ошириладими?

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда аҳоли учун 2024 йил 1 майдан жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг 200 кВт·соат ойлик базавий меъёри кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани юзасидан муносабат билдирилди.

Энергетика вазирлиги расмий баёнот билдириб, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан жорий йил 1 майдан бошлаб, маиший истеъмолчиларга электр энергияси учун бир ойлик истеъмолнинг “базавий меъёрлари” тасдиқланган.

Бундан асосий мақсад истеъмолчиларда электр энергияси истеъмоли самарадорлигини ошириш, Давлат томонидан аҳолининг харажатини қоплашга ажратилаётган маблағларни тўғри ва манзилли тақсимлаш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан амалга оширилган таҳлилларга кўра, 2024 йилда республика аҳолиси томонидан жами 21,2 млрд кВт·соат электр энергияси истеъмол қилиниши режалаштирилган. Шундан, йил давомида ўртача ойлик истеъмоли 200 кВт·соатгача бўлган истеъмолчилар жами абонентларнинг 60 фоизини ташкил этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда электр энергияси истеъмоли йил давомида кескин ўзгармаслигини инобатга олиб, йил давомида бир хил базавий меъёр жорий қилинган.

Биринчидан, ҳозирги вақтда 1 кВт·соат электр энергиясининг таннархи 895 сўмни (ҚҚС билан 1 002 сўмни) ташкил этади.

Аҳолига етказиб берилаётган ҳар бир кВт·соат электр энергия учун базавий меъёр доирасида 552,4 сўм, 201 кВтдан 1000 кВт·соатгача эса 102,1 сўм давлат томонидан ҳар бир истеъмолчига қоплаб берилмоқда.

1 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш харажатлари 741,93 сўмни, транспортировка харажати 57,8 сўмни, тақсимлаш ва сотиш харажатлари 202,4 сўмни ташкил этади.

Бунда, давлат 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган аҳоли (истеъмолчиларнинг 71 фоизи) учун 447,0 млрд сўм, 201-1 000 кВтгача электр энергияси истеъмол учун 30,2 млрд сўм қоплаб бермоқда.

Иккинчидан, базавий меъёр бу электр энергиясининг бир ойда 200 кВт·соатгача бўлган истеъмол ҳажми ҳисобланиб, ушбу истеъмол доирасида барча маиший истеъмолчилар ҳар бир кВт·соат учун “имтиёзли” нархда яъни 450 сўм (ҚҚС билан)дан ҳақ тўлайдилар.

Таҳлилларга кўра, жорий йил июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилганлиги аниқланди. Бундан кўринадики, истеъмолчиларнинг 71 фоизи белгиланган лимит доирасидан чиқмаган.

Шу боис, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас.

Учинчидан22 фоиз истеъмолчи 201 кВт·соатдан 1000 кВтгача истеъмол қилган ва 900 сўмдан ҳақ тўлаган. Бунда электр энергияси истеъмоли 201 кВт·соатдан 300 кВтгача бўлган истеъмолчилар салмоғи 11 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун: 300 кВт·соатгача электр энергияси истеъмол қилганлар тўлиқ 900 сўмдан ҳақ тўламайди. Бунда 200 кВт·соатгача 450 сўмдан, қолган 100 кВт·соатга 900 сўмдан тўлайди. Яъни, 300 кВт электр истеъмол қилганларга нисбатан ҳам нархлар кескин ошмаган (базавий меъёрдан ортиқча 100 кВт истеъмол учун 45 000 сўм (100*450) қўшимча тўлаган). Бунда ушбу 900 сўмлик таъриф ҳам электр энергиясининг таннархидан кам.

Тўртинчиданқолган 7 фоиз аҳоли 1001 – 10 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилиб1 350 сўмдан тўловларни амалга оширган.

Бундай хонадонлар субсидияга муҳтож бўлмаган, бирламчи эҳтиёжлардан ташқари қўшимча қулайликларга эга шахслар, хусусан, электромобил(лар)и, ҳовлисида бассейн, фонтан, кўплаб ёриткич жиҳозлари ёки қимматбаҳо бошқа электрон маиший қурилмалари мавжуд хонадонлар ҳисобланади.

Таққослаш учун: 1 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилган 1 та хонадон тежамкор ва энергия самарадор 10 та истеъмолчи, 10 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилган 1 та хонадон эса тежамкор 100 та истеъмолчи истеъмолига тўғри келувчи истеъмолни амалга ошириши маълум бўлди.

Бешинчидан, республика бўйича жами 1,1 млрд кВт·соат электр энергияси истеъмол қилинган.

Шундан истеъмолчиларнинг 71 фоизи 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган ва улар жами истеъмолнинг 40 фоизини ташкил этади.

Яна 11 фоиз истеъмолчи 201 – 300 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган ва улар жами истеъмолнинг 19 фоизини ташкил қилади, 301 – 500 кВтгача истеъмолчилар жами истеъмолнинг 20 фоизини истеъмол қилган.

Бунда 500 кВт ва ундан кўп электр энергияни истеъмол қилувчилар атиги 3,7 фоиз бўлиб, улар жами электрнинг 21 фоизини истеъмол қилмоқда.

Олтинчидан, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарори билан иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) бир қанча компенсация турлари тақдим этилмоқда. Хусусан:

– Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги АТ “Халқ банки” билан биргаликда ноябрь ойида 270 минг сўм бир марталик моддий ёрдам ўтказиб беради;

– электр энергияси учун ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт·соатгача истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Бунда компенсация тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.

Масалан, электр энергияси учун ойлик истеъмоли 350 кВт·соат бўлган эҳтиёжманд хонадон 200 кВт·соатдан ошган 150 кВт·соатгача 67 минг сўм миқдорда компенсация олади.

Эндиликда Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар тўғридан-тўғри фақатгина эҳтиёжманд оилалар, ногирон ва ҳақиқатда муҳтожлар учун йўналтирилади.

Еттинчиданижтимоий тармоқларда электр ҳисоблагичлар аҳолига ортиқча истеъмол ва пул ҳисоблаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалмоқда.

Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат жойига чиққан ҳолда муаллифлар иштирокида ўрганилмоқда.

Ўрганиш жараёнида истеъмолчиларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилиб, техник сабабларга кўра юзага келган хатоликлар аниқланганда тўлиқ бартараф этилмоқда.

Шуни айтиш керакки, ошиб борувчи тарифлар қўлланилиши натижасида истеъмолчиларнинг электр энергияси тежамкорлиги ошди. Бунинг натижасида тизимга юкламалар камайиб, аҳолининг электр энергиясидан узилишлари ва авариялар сони ҳам камайиб бормоқда.

Маълумот учун: ўтган йил ёз мавсумининг июнь-июль ойларида ягона энергетика тизимида 210 млн кВт·соат мажбурий чеклов (июнь – 35 млн кВт·соат, июль – 175 млн кВт·соат) киритилган. Жорий йилнинг июнь ойи ва июль ойининг шу кунига қадар истеъмолчиларга барқарор равишдачекловларсиз (авариявий ҳолатлар ва дастурлар асосидаги режали таъмирлаш ишларидан ташқари) электр энергияси етказиб берилмоқда.

Ҳозирги пайтда вазирликнинг тизим идораларида ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда аварияларнинг олдини олиш ҳамда улар юзага келганда тезкор бартараф этилишини таъминловчи гуруҳлар (бригадалар) ҳам фаолият олиб борилаётгани қайд этилган.

Улашиш:

Бошқалар

20-июн 2024, 13:37
1 570

1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб

Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради.


28-июн 2024, 14:31
1 192

Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар нималарга мажбур ва уларни бажармаса нима бўлади? Муҳим 5 жиҳат

«Квартплата» миқдори қандай белгиланади? Бу тўлов эвазига коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот айнан қандай ишларни бажариши шарт? Агар бажармаса, нима бўлади? Hudud24.uz ушбу мақолада шу сингари саволларга жавоб беради.


27-июн 2024, 12:49
685

Журналист ўз фаолиятини амалга оширишда дахлсиздир: ОАВга оид муҳим 10 қоида

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Ушбу сана 1993 йил 3 сентябрдаги Қонун белгиланган. Қонунчиликка кўра, журналистга босим ўтказиш тақиқланади, улар эълон қилган материал жиноят иши қўзғатиш учун сабаб бўлиши мумкин. Hudu24.uz ОАВ соҳасига оид эркинликлар ва кафолатлардан айримларини эслатади.


3-июл 2024, 13:42
597

Олимпиада медали учун мукофот пули берилиши тўғрими? Ижтимоий тармоқдаги баҳсларга шахсий муносабат

Кимдир ушбу мукофот умуман берилишини истамайди, ким шунчаки маблағ миқдоридан норози, яна бир томон буни тўғри деб баҳоламоқда. Жамоатчилик фаоли ва Hudud24.uz колумнисти Шаҳноза Соатованинг мақоласида ушбу масалага муносабат билдирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: