currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади

2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади

Ўзбекистон

calendar

17.02.2023

eye

2 942

2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади

Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади, бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар берди. 2023 йилда умумий қуввати 4 300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилади. Жумладан: ▫️2 100 МВт – йирик қуёш ва шамол электр станциялари; ▫️1 200 МВт – ижтимоий соҳа объектлари, хўжалик субъектларининг бино ва иншоотлари ҳамда хонадонларда ўрнатиладиган қуёш панеллари; ▫️550 МВт – тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган кичик фотоэлектр станциялари. ?Шунингдек, 2023 йилда: ?давлат-хусусий шериклик асосида 27 та йирик қувватли қуёш ва шамол электр станциялари қурилади; ?20 мингта ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилади; ?жами 11 минг нафар тадбиркорнинг бино ва иншоотларида қуёш панеллари ўрнатилади ҳамда кичик фотоэлектр станциялари қурилади; ?37 минг аҳоли хонадонларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилади; ?фойдаланишга топшириладиган 765 та кўп қаватли уйлар қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминланади; ?ҳудудларда 103 та кичик ва микро гидроэлектрстанциялар барпо этилади; ?5 407 та ижтимоий соҳа объектлари кўмир билан иситилади. 2023 йил 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади. Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади. Ижтимоий соҳа объектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бино ва иншоотларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Яшил энергия” компанияси ташкил этилди. Манба: “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–57-сон, 16.02.2023 й.).

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 411

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 225

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
930

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
901

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
14-май 2024, 09:50
6 799

Серқуёш Ўзбекистон: қуёш панеллари ўрнатиш нима учун фойдали? Қонунчиликдаги имтиёзлар

Электр энергияси нархлари 1 майдан оширилди, аҳоли учун меъёрлар белгиланди. Бундай шароитда қуёш панели ўрнатиб ўз эҳтиёжи учун электр ишлаб чиқариш ҳар томонлама қулай бўлиб бормоқда. Қуёш панели сотиб олиш учун эса қонунчиликда бир қатор имтиёзлар белгиланган. Hudud24.uz қуйида шулар ҳақида батафсил маълумот беради.

cover image
29-феврал 2024, 07:11
1 366

Айрим турдаги қуёш панелларининг импорти тақиқланади

Мазкур тақиқ 1 мартдан кучга киради.

cover image
4-октябр 2023, 07:51
1 346

Ўзбекистондаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ “Яшил энергия” ахборот тизимига киритилди

Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 115 та давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд 1 218 та бино ва иншоотда иситиш тармоқлари, совуқ ва иссиқ сув тизими таъмирланган.

cover image
3-октябр 2023, 09:33
1 334

“Яшил энергия” сертификатини бериш тартиби белгиланди

Сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда мониторингини юритиш ишлари эмитент номидан “Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси томонидан амалга оширилади.