currencies image

12 837,10 UZS

24,06

usd

currencies image

13 516,18 UZS

58,64

eur

currencies image

124,62 UZS

2,02

ru



АсосийЯнгиликларСерқуёш Ўзбекистон: қуёш панеллари ўрнатиш нима учун фойдали? Қонунчиликдаги имтиёзлар

Серқуёш Ўзбекистон: қуёш панеллари ўрнатиш нима учун фойдали? Қонунчиликдаги имтиёзлар

Ҳуқуқ

calendar

14.05.2024

eye

1 825

Серқуёш Ўзбекистон: қуёш панеллари ўрнатиш нима учун фойдали? Қонунчиликдаги имтиёзлар© Фото: Hudud24.uz

Электр энергияси нархлари 1 майдан оширилди, аҳоли учун меъёрлар белгиланди. Бундай шароитда қуёш панели ўрнатиб ўз эҳтиёжи учун электр ишлаб чиқариш ҳар томонлама қулай бўлиб бормоқда. Қуёш панели сотиб олиш учун эса қонунчиликда бир қатор имтиёзлар белгиланган. Hudud24.uz қуйида шулар ҳақида батафсил маълумот беради.

1. Қуёш панелларини фоизсиз бўлиб тўлашга сотиб олиш мумкин

Фуқаролар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиши мумкин.

Қурилмаларни бўлиб тўлаш асосида “Energy market” орқали сотиб олса бўлади. Бунда қурилмалар устига қўшимча пул қўйилмайди, 100 фоиз тўловда олган нарх билан, бўлиб тўлаш учун олинган нарх бир хил.

2. 100 фоиз тўлов билан сотиб олинган қуёш панеллари учун компенсация берилади

Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмалари 100 фоиз тўлов асосида сотиб олинганида, сотиб олиш харажатлари учун компенсация берилади. Компенсация миқдори қуйидагича:

Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун

Т/р

Ўрнатилган қувват

Компенсация миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдорида)

1.

0,5 кВтдан 1 кВтгача

7 баробар

2.

1 кВтдан 1,5 кВтгача

10 баробар

3.

1,5 кВтдан 2 кВтгача

15 баробар

4.

2 кВт ва ундан юқори

20 баробар

5.

5 кВт ва ундан юқори*

50 баробар

 

Қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатганлик учун

Т/р

Ўрнатилган қувват

Компенсация миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдорида)

1.

Сув иситиш ҳажми 100 литр

(ёки сув иситиш учун кунлик 4 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси)

5 баробар

2.

Сув иситиш ҳажми 200 литр

(ёки сув иситиш учун кунлик 8 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси)

7 баробар

 

3. Қуёш панели учун кредит олинганида кредит фоизи учун комненсация берилади

Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади.

БҲМнинг 500 бараваригача (170 млн) бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади. Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 14 фоиз, агар кредит фоизи 19 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади.

4. Қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган электр 1000 сўмдан сотиб олинади

Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади. Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим.

5. Қуёш панели ўрнатганларга солиқ имтиёзлари берилади

Қуёш панели ўрнатган аҳоли кўчмас мулк объектлари бўйича 3 йилга мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади.

Тадбиркорлар эса 3 йил муддатга қуйидаги солиқлардан озод қилинади:

ўрнатилган қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи

қурилмалар билан банд ер бўйича — ер солиғи

электрни сотишдан олинган фойда бўйича – фойда солиғи.

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 289

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


18-ноябр 2024, 05:34
1 958

Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 953

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 779

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
17-феврал 2023, 04:43
1 909

2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади

Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади

cover image
29-феврал 2024, 07:11
508

Айрим турдаги қуёш панелларининг импорти тақиқланади

Мазкур тақиқ 1 мартдан кучга киради.

cover image
11-август 2023, 15:02
586

Йил охиригача 1 800 га яқин тиббиёт муассасалари қуёш панеллари билан таъминланади – ССВ

Бу ЭКГ, УТТ, МРТ, рентген қолаверса, замонавий муолажа усуллари, мураккаб операциялар учун зарур бўлган тиббий технологияларнинг электр таъминотидан узилиб қолмаслиги ва бунинг оқибатида нохуш ҳолатларга рўй бермаслигини таъминлайди.

cover image
2-январ 2023, 11:45
576

Бу йил Поп ва Фарғона туманларида 2 та қуёш станцияси қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Янги Андижон массивидаги “Ипотека маркази”да муқобил энергетикани ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.