currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар2025 йил 1 мартдан бошлаб скутерларни фақат ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақами билан бошқариш мумкин

2025 йил 1 мартдан бошлаб скутерларни фақат ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақами билан бошқариш мумкин

Ҳуқуқ

calendar

10.01.2025

eye

1 986

2025 йил 1 мартдан бошлаб скутерларни фақат ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақами билан бошқариш мумкин

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги "Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарорига кўра,  2025 йил 1 мартдан бошлаб конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер)ни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.

"А" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга скутер, мопед ҳайдовчлиари транспорт воситаларини 2025 йил 1 мартгача рўйхатдан ўтказишлари керак.

Скутер ва мопедларни рўйхатдан ўтказиш харажатлари

Рўйхатдан ўтказиш барча харажатлари 1 420 000 сўмни ташкил этади.  Жумладан,

—32 500 — электрон ариза харажатлари;

— 562 500 — давлат рақами белгиси учун;

— 262 500 — қайд этиш гувоҳномаси учун;

— 562 500 — рўйхатга қўйиш учун (регистрация).

Имтиҳондан ўтиш харажатлари – 1 миллион сўмни ташкил этади.

Улашиш: