Life Style
15.05.2026
1 176

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Бугунги кунда халқаро оила кунини кенг нишонлаш мамлакатимизда ҳам анъана тусига кириб улгурган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сон қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилди.
Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига биноан «Оила муқаддас» деган эзгу ғояни тарғиб қилиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида 15 май — Халқаро оила кунини «Оила муқаддас» шиори остида кенг нишонлашни ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган.
Бу кун мустаҳкам оилавий бирлик жамият ва миллатларни мустаҳкамлашга қандай ёрдам беришини намойиш қилиш куни ҳам ҳисобланади.
Зеро, юртимизда, қолаверса, Шарқ дунёсида оила қадимдан муқаддас даргоҳ сифатида қадрланган. Оилада ватанга садоқат, ота-онага оқибат, оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват омиллари ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдирилиб, оиладаги маънавий муҳитни барқарорлаштиришга, уларнинг жамият олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.