currencies image

12 466,44 UZS

58,48

usd

currencies image

14 517,17 UZS

113,19

eur

currencies image

155,42 UZS

0,54

ru



АсосийЯнгиликлар2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

Ҳуқуқ

calendar

18.08.2025

eye

121

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

2025 йил 12 октябдан кучга кирувчи Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 10 июль куни қабул қилинган 1074-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда янги тартиб жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш:

▪️ ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида (шахсан мурожаат қилинганда);

▪️ички ишлар органларининг таянч пунктларида ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида (шахсан мурожаат қилинганда);

▪️давлат хизматлари марказларида (шахсан мурожаат қилинганда);

▪️Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (хабардор қилиш тартибида);

▪️«E-xabar berish» тизими орқали (хабардор қилиш тартибида);

▪️жойлаштириш воситаларида ёки даволаш муассасаларида «E-mehmon» тизими орқали (хабардор қилиш тартибида) амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.

Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш масаласида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига, ички ишлар органларининг таянч пунктига ёки маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига, давлат хизматлари марказига мурожаат қилган рўйхатдан ўтаётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

▪️турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдонини бериш тўғрисидаги аризасини (розилигини), шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаганда эса унинг (уларнинг) нотариал тартибда тасдиқланган аризасини (розилигини);

▪️турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) паспортини (яшаш гувоҳномасини) ёки идентификацияловчи картасини;

▪️рўйхатдан ўтаётган шахснинг паспортини ёки идентификацияловчи картасини;

▪️ўн олти ёшга тўлмаган бола аризада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни;

▪️васийликдаги (ҳомийликдаги) бола ёки оилага тарбияга олинган (патронат) бола аризада кўрсатилган тақдирда, васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжатларни ёки болани оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишувни.

Шунингдек, ушбу Қонун билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар рўйҳатини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-296-сонли Қонуни ўз кучини йўқотади. 296-сонли қонунга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фақат 12 тоифадаги фуқаролар (уй-жой мулкдорлари, қариндошлар, васийликдаги ва тарбиялаш учун оилага қабул қилинган болалар, ота-онаси бўлмаган вояга етмаган қондош ака-ука ва опа-сингиллар, парламент, президент, Вазирлар маҳкамаси томонидан ёки улар билан келишилган ҳолда сайланган, тайинланган, тасдиқланадиган фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ва бошқа шахслар) доимий прописка қилиниши керак эди. Эндиликда ушбу ҳудудлар учун мавжуд бўлган алоҳида тартиб бекор қилинади.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 443

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 197

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 084

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 056

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.