Life Style
24.07.2025
1 377

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасига мувофиқ, никоҳга кирувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтишлари белгиланган.
Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрисида белгиланган намунадаги ёзма ёки электрон ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.
ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахсларнинг никоҳ тузилганлигини қайд этиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда эллик ёшгача никоҳ тузувчи шахслар ОИВ инфекцияси юзасидан тиббий текширувдан мажбуран ўтиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 28-бандига мувофиқ, никоҳни қайд этишда ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганликларига ва уларнинг ушбу текшириш натижаларидан хабардорлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Шунингдек, никоҳланувчи шахслар никоҳ расмийлаштирилишидан аввал ўз жуфтларини тиббий текширув натижалари билан таништиришга мажбурдир.
Иккинчи томонни хабардор қилмаслик оқибатлари қандай?
Агар, никоҳланувчи шахс иккинчи томонни тиббий текширув натижаларидан хабардор қилмаса ва никоҳ қайд этилган бўлса, Оила кодексининг 49-моддасидаги талабларга кўра иккинчи томоннинг аризасига асосан суд томонидан никоҳ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Бундан ташқари, Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади. Агар тиббий кўрик натижаларидан сўнг улардан бири никоҳдан воз кечмоқчи бўлса, ФҲДЁ органи никоҳни расмийлаштирмайди.
Агар тиббий кўрикда оғир касаллик аниқланса-чи?
Юқоридаги Низомнинг 31-бандига мувофиқ, агар никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида уларнинг биттасида ёки ҳар иккаласида мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган касаллик, шунингдек, диспансеризатсия натижасида бошқа касалликлар аниқланган тақдирда, никоҳни қайд этиштомонларнинг ушбу текшириш натижаларидан хабардорлиги тасдиқланганидан кейин амалга оширилиши белгиланган.
Яъни мазкур нормальардан келиб чиқадиган бўлсак, юқоридаги Низомга 1-иловада назарда тутилган касаллик (руҳий, захм, сил ва ОИВ/ОИТС ва бошқалар), шунингдек, диспансеризация натижасида бошқа касалликлар аниқланган тақдирда томонларнинг ушбу текширув натижасидан хабардорлиги тасдиқлангандан кейин ва тарафлар никоҳланишдан бош тортишмаса ФҲДЁ органлари томонидан никоҳ қайт этилиши мумкин.
С.Саид-Газиева,
Яшнобод туман ФҲДЁ бўлими мудираси
Улашиш:
Бошқалар
Имтиёз олган беморларга давлат бюджети ҳисобдан тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади?
Ҳужжатга кўра, Низом беморларни тиббиёт ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.