Ўзбекистон
27.09.2023
1 288

Гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориж фуқароси “Body sсaner” қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган. Натижада ушбу шахс 8 дона ўрамдаги 376,5 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўтган 9 ой ичида қарийб 9 минг кг наркотикнинг ноқонуний айланмаси фош этилган
Божхона қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берилди.
Ўзбек-тожик давлат чегараси қисмида 90 кг наркотик мусодара қилинди
Сариосиё тумани Чашма қишлоғи ҳудудида 4 дона рюкзакда “героин”, “опий” ва “гашиш” моддалари аниқланган.
Наркотикни ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан хориж фуқароси “Body sсaner” қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.
Сурхондарёдаги чегара божхона постида салкам 70 кг наркотик модда ушлаб қолинди
Мазкур “героин” ва “гашиш” моддалари 66 та ўрамда юк машинаси кабинасига яширилган.