currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар4 нафар ўзбекистонлик санъаткор “Тожикистон халқ ҳофизи” унвони билан тақдирланди

4 нафар ўзбекистонлик санъаткор “Тожикистон халқ ҳофизи” унвони билан тақдирланди

Ўзбекистон

calendar

18.04.2024

eye

1 469

4 нафар ўзбекистонлик санъаткор “Тожикистон халқ ҳофизи” унвони билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича самарали фаолияти, шунингдек, биродар халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвонлар берди.

Мамлакат етакчисининг давлат ташрифи доирасида ушбу унвонлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистон миллий консерваторияси ректори Мирали Дўстизода, Тожикистон миллий консерваторияси доценти Исмоил Назриев, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг Ф.Шахобов номидаги "Шошмақом" ансамбли раҳбари Фурқат Саидзода, Бобожон Ғафуров тумани шошмақом ансамбли раҳбари Тўлқин Тожибоев, А.Жўраев номидаги Тожикистон давлат филармонияси "Фалак" ансамбли бадиий раҳбари Раҳматулло Ҳошимов "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвонига сазовор бўлди.

Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти «Мақом хонандалиги» кафедраси профессори Муножатхон Йўлчиева, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон давлат филармонияси "Лазги" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Оғабек Собиров ва хонанда Юлдуз Усмановага "Тожикистон халқ ҳофизи" фахрий унвони, Ўзбекистон миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиевга "Тожикистон халқ артисти" фахрий унвони берилди.

Давлат раҳбарлари фахрий унвонлар нишонларини ўз соҳибларига тантанали равишда топширди.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 410

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 219

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
929

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
896

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.

Мавзуга доир янгиликлар: