#NoComment
10.11.2023
763
Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларга “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ушбу қарор лойиҳаси турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Бунга нисбатан Маданият вазирлиги муносабат билдирди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонуни 3-моддасида ўз касбий фаолиятини маданият ташкилотларида амалга оширувчи жисмоний шахс маданият ходими, касбий ёки нокасбий асосда (ҳаваскорлик асосида) маданий фаолиятнинг бир ёхуд бир неча йўналиши бўйича ижодий фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахс ижодкор эканлиги кўрсатиб ўтилган. Маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ижодкорлар, шунингдек, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 76-мақсадида белгиланган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ–112-сон қарори 11-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ушбу ҳудудда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ–33-сон Фармонига мувофиқ белгиланган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилиши белгилаб қўйилган. “Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда иддао қилинаётганидек, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг ҳаммаси ҳам бир хилда тўй-ҳашам, туғилган кун ва ёки бошқа тадбирларда хизмат кўрсатиш, қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас. Лекин шунга қарамай, улар ўз касбига меҳр қўйиб, фидойилик билан меҳнат қилмоқда. Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқ саҳифалари, расмий нашрлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида маданият ва санъат соҳаси вакиллари шаъни ва қадр-қимматини камситиш ёки ёлғон, шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш каби ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаган ҳолда қонунчилик ҳужжатлари юзасидан асосланган таклиф ва мулоҳазалар билдирилишини сўраб қоламиз”, – дейилади муносабатда. Қўшимча қилинишича, бугунги кунда маданият ва санъат соҳасида 36 мингдан ортиқ ходимлар фаолият олиб боради. Улардан 850 нафардан зиёди олий таълим тизимида, 2500 нафари ўрта ва ўрта махсус таълим тизимида, 12 минг нафардан ортиқ ўқитувчилар болалар мусиқа ва санат мактабларида, 9 минг нафардан кўпроқ мураббийлар маданият марказларида, 6 минг нафардан ортиқ ижодкорлар театр ва цирк соҳасида, 2 900 нафардан ортиқ санъаткор ва ижодкорлар консертлар ўтказиб келмоқда. Шунингдек, халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаб, маданият ва санъат соҳаси ривожига катта ҳисса қўшаётган маданият ва санъат соҳаси вакилларининг аксарияти узоқ йиллардан буён оилавий ётоқхоналарда ва ижара уйларда яшаб келишмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари
БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.
4 нафар ўзбекистонлик санъаткор “Тожикистон халқ ҳофизи” унвони билан тақдирланди
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари икки мамлакат маданият ва санъат арбобларига фахрий унвонлар берди.
Субсидия рад этилди. Уй олишда ариза берувчилар қандай ижтимоий мезонга кўра баҳоланади?
Уй олиш учун субсидияга ариза бергандим. Аризам ижтимоий мезонларга мос келмаганлиги сабабли субсидия рад этилганлиги тўғрисида хабарнома келди. Ушбу хабарномада айнан рад этиш сабаби, яъни қайси ижтимоий мезонларга мос келмаслиги аниқ кўрсатилмаган. Мен нима учун субсидия берилмаслигини тушунмаяпман ва билишни истайман. Нима қилсам бўлади?
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун субсидия қандай олинади? 4 та муҳим маълумот
Қонунчиликда паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик билан шуғулланадиган тадбиркорларга субсидиялар ажратиш белгиланган. Бу субсидиянинг миқдори қанча? Кимларга берилади? Қаерга мурожаат қилиш керак? Кимлар субсидияни ололмайди? “Hudud24.uz” шулар ҳақида батафсил маълумот беради.
Уй-жой учун субсидия: муҳим 10 та саволга жавоб
Субсидияга ойлик даромад етмаса бошқанинг ойлигини қўшиб ҳисобласа бўладими? Бошланғич тўлов учун қанча субсидия берилади? Кимга қандай мурожаат қилиш керак? Пропискаси йўқ жойдан субсидия олса бўладими? Иккиламчи уйларга-чи? Субсидия борасидаги шу ва бошқа саволларга Hudud24.uz жавоб беради.