Ўзбекистон
28.08.2023
1 181

Таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади. Бунда Президент ва ихтисослашган мактаблар уларга “таянч мактаб” бўлади. Президент бугунги видеоселектор йиғилишида бу ҳақда маълум қилди. Бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга келаси йилдан ушбу 500 та мактабнинг ҳар бирига 3 тадан мактабни бириктириб, янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Бу ишлар орқали яна 1,5 мингта мактабга Президент ва ихтисослашган мактаблар методикаси, муҳити кириб боради. Умуман, келгуси беш йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилиниши белгиланди. Бу йилда мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинди. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келинади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Келгуси йилда мактаблар қурилиши учун 3 триллион сўм ажратилади
Янги мактаб қуриш учун ер майдонлари фақат мақсадли аукционга чиқарилади. Умуман, бу ишлар орқали келгуси йилнинг ўзида 250 минг ёки ўтган йилга нисбатан 2 карра кўп ўқувчи ўрни яратилади.
Янги ўқув йилида мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга 400 миллиард сўм ажратилади
Давлат раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.
Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқартирилади
Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.
195 минг нафар мактаб битирувчисининг келажаги ҳақидаги саволларга на вилоят ва туман ҳокимлари, на соҳа мутасаддиларида жавоб йўқ – Шавкат Мирзиёев
Президент видеоселектор йиғилишида мактаб битирувчиларининг кейинги фаолияти билан боғлиқ рақамларга тўхталди.