Ҳуқуқ
20.06.2025
49
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025-йил 14-июнда “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 365-сон қарори қабул қилинди ва ушбу қарор билан айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларининг маълум қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилиши белгиланди. Қарорга кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандларини қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгиланди.
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар қандай қилиб бу имтиёздан фойдаланиши мумкин?
Қарор билан 2025 йил 1 сентябрга қадар ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилиш ва уларнинг харажатларини қоплаб бериш бўйича электрон платформа ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши белгиланган. Бунда ўқувчиларнинг ота-оналари ёки қонуний вакили ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Имтиёздан фойдаланиш учун аризалар ЙИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин. Ариза берувчиларнинг Камбағал оилалар реестрига киритилганлиги электрон платформа орқали текширилади.
Электрон платформада ўқувчиларнинг ота-оналарига ёки қонуний вакилига тўгаракларни танлаш ва улардан фойдаланиш учун сўров юбориш, таълим ташкилотларига тўгарак хизматларини тақдим этиш, кўрсатилган хизмат учун тўгарак тўловининг маълум қисмини қабул қилиш, давоматни юритиш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мониторингни амалга ошириш имконияти яратилади.
Ўқувчилар бир вақтнинг ўзида кўпи билан иккита тўгаракни танлаши ҳамда (таътил вақтлари билан бирга) 9 ойдан кўп бўлмаган даврда тўгаракка бориши мумкин. Бунда ўқувчи умумий ўрта таълимни якунлагунга қадар бу имтиёздан икки мартагача фойдаланишларига рухсат берилади.
Тўгарак хизматлари харажатларининг Давлат бюджетидан тўлаб бериладиган энг кўп миқдори белгиланган.
Бир нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун бир ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошишига йўл қўйилмайди:
1) 7 — 11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан;
2) 12 — 18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15 — 18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан;
3) 15 — 18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан.
Бунда тўгаракка жалб қилинган ўқувчиларнинг тўгарак харажатлари ушбу оила Камбағал оилалар реестридан чиқарилгандан кейин ҳам тўгарак якунлангунга қадар тўлаб берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.