Ўзбекистон
04.02.2024
526

Бугун, 4 февраль куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» Ахборот агентлиги.
У 2018–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург (Россия) шаҳридаги Бош консуллигини бошқарган. 52 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Бухоро вилоятидаги давлат тузилмаларида бошлаган ва Бухоро давлат университетида араб тилидан дарс берган. 1999 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида ТИВнинг Бухоро бўлими, Консуллик бошқармаси, Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Миср ва Саудия Арабистонидаги элчихоналарда турли лавозимларда ишлаган.
Абдусалом Хатамов 2018–2021 йилларда Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчихонасига раҳбарлик қилган Анвар Абдуҳалимов ўрнига тайинланди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...