Ўзбекистон
13.03.2024
885

Мазкур ҳужжат Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан янги таҳрирда ишлаб чиқилди.
Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, ҳужжатда мулкчилик шаклидан қатъий назар, қурилаётган, қайта қурилаётган ва фаолият юритаётган барча озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи савдо корхоналарининг жойлашуви, жиҳозланиши ва уларнинг санитария-гигиеник ҳолати, шунингдек, ходимларнинг шахсий гигиенасига оид талаблар белгиланган.
Ушбу ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар (Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган озиқ-овқат турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш мумкин эмаслиги, савдо корхонаси қурилиши учун ер танлаш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган бўлиши кабилар) бекор қилинди.
Янги таҳрирдаги ҳужжат билан қуйидаги санитария-гигиена талаблари белгиланди:
– Савдо корхоналарини сув билан таъминлаш учун марказлаштирилган маиший ва ичимлик сув таъминотига уланган бўлиши, бунда марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаган тақдирда, мустақил сув таъминоти тизими қурилган бўлиши даркор;
– Озиқ-овқат ва уларнинг таркибий қисмлари, шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий моддаларни (тозалаш воситалари, мойлаш материаллари, ёқилғилар) сақлаш учун алоҳида шароит (қуруқ ва табиий ёки сунъий вентиляцияси мавжуд хона) яратилган хоналар бўлиши зарур;
– Қадоқлаш учун ишлатиладиган бир маротабалик идишлар инсон саломатлиги учун хавфсиз материаллардан (пластик, картонли, қоғоз) тайёрланган, тоза ва қуруқ бўлиши керак.
Шу билан бирга, хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида ишчи ходимларда очиқ яралар, тирналган, кесилган ёки бошқа тери жароҳати бўлганда, жароҳатни пластирь билан беркитиш лозим.
Шунингдек, ходимлар қуйидаги ҳолларда қўлларни суюқ совун билан ювиши ва дезинфекция қилиши талаб этилади:
Иш бошлашдан олдин, ишдаги ҳар бир танаффусдан кейин, бир жараёндан иккинчисига ўтишда, ифлосланган нарсаларга қўл орқали тегилгандан кейин, ҳожатдан олдин ва кейин икки марта, тоза махсус кийим (пойабзал билан биргаликда) кийишдан ва иш бошлашдан олдин.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Бир ватан, бир эл, бир байроқ
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.