Ўзбекистон
24.08.2021
753

Матильда Димовска, БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили: — Адлия вазирлигини мамлакат даражасида олиб борилаётган ислоҳотлар йўналишида асосий илғор вазирлик эканлигини эътироф этамиз. Бир неча йиллар аввал биз билган вазирликдан ҳозирги вазирлик тамомила ўзгача шаклга кирган. Ўзим 4 йил аввал Ўзбекистонда ўз фаолиятимни бошлаган давр айнан ислоҳотлар жадал равишда амалга оширилишига старт берилган давр эди. Ва бу давр анча мураккаб давр эди. Ислоҳотларнинг амалга оширилиши ўзига яраша қийинчиликларни талаб этарди. Қийинчиликлар ортидан муваффақиятларнинг ҳам гувоҳи бўлдик. Бугунги кунга келиб биз Адлия вазирлигини тамомила ўзгача вазирлик сифатида кўриб турибмиз. Ҳақиқатан ҳам ҳозир вазирлик инсон ҳуқуқлари ва давлат бошқаруви ислоҳотларини тезлаштиришда илғор катализатор ролини бажармоқда. Ва бу илғор давлат органларида, қолаверса, барча соҳаларда тартиб-қоидаларга риоя этилишини жорий этиш ва инсон манфаатларига йўналтирилган амалиётни муваффақиятли амалга оширишда вазифаларни бажаришда нафақат вазирлик доирасида балки вазирликдан ташқари давлат идораларига ҳам ўрнак бўлмоқда. Биз вазирликка ҳамкорлик доирамизда таклиф этган кўмак дастуримизда ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари бўйича тарғибот ишлари кенг олиб борилди. Ва уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масалалари давлат даражасида устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Мазкур соҳадаги ишларини рақамлаштириш орқали, инновацион усулларни қўллаш орқали амалга ошириб келаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Умуман олганда, бу эришилган ютуқлар ва шу пайтгача амалга ошириб келинаётган ишларнинг асосини муайян сабаблар ва мезонлар ташкил қилади. Бу мамлакатда амалга оширилаётган яхши ҳамкорлик, кенг кўламли ислоҳотлар ёки Ўзбекистоннинг демократик ислоҳотларни амалга оширишга бўлган очиқлиги, шаффофлиги ва тайёрлиги натижаси деб айтишимиз мумкин. Шу билан бир қаторда бу йўналишда вазирлик билан амалга оширилаётган бир қанча долзарб очиқ инсон манфаатларига йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши шаклида кўриш мумкин. Ва мен ҳозир конференцияда иштирок этиб кўриб турибман, вазирликнинг ходимлари ёш авлод вакилларидан таркиб топганлиги, аёлларнинг ҳам бу ерда етакчи ўрин тутиши ҳам бу йўналишда ўз салмоқли ҳиссасини қўшишида қўл келяпти.
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Ғазо секторида 1,5 миллион нафарга яқин аҳоли уйсиз қолган – БМТ
Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият туфайли миллионлаб одам ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Исроил–Ғазо урушида БМТнинг 88 нафар ходими ҳалок бўлди
Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг битта можарода кўрган энг катта йўқотишидир.
Ўзбекистонда 3 йил ичида 2 мингдан ортиқ киши ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган – Адлия вазири ўринбосари
Уларнинг мутлақ катта қисми – 86 фоизида ота-оналик мажбуриятларини бажармаган.
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади
“Тунги вақт” – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр” – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгиланади.