currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



Асосийshaffoflik

shaffoflik

Янгиликлар


cover image
18-апрел 2021, 16:43
358

— Бир танишимга ўттиз бир миллион сўм қарз берганман. 3 йилдан бери тўламай келяпти. Фуқаролик судига даъво ариза киритдим, унинг номида автомашина бор. У машинани укасининг номига ўтказиб бермоқчи экан. Қандай қилиб унинг мулкига сотиш учун тақиқ қўйса бўлади? Д.Каримов, Боёвут туман, Фарҳод МФЙ — Фуқаролик процессуал кодексида бу жараён даъвони таъминлаш чораси деб аталади. Фуқаролик процессуал кодексининг 105-моддасига кўра, “суд (судья) даъвони таъминлаш чораларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси ёки ўз ташаббуси бўйича кўриши мумкин. Агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд ҳужжати ижросини қийинлаштирса ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса, даъвони таъминлашга йўл қўйилади”. Ушбу кодекснинг 106-моддаси 1-бандига мувофиқ жавобгарга тегишли бўлган ва унинг ўзида ёки бошқа шахсда турган мол-мулкни ёхуд пул маблағларини хатлаш ҳам даъвони таъминлаш чораларидан бири ҳисобланади. Демак, Сиз даъво аризаси киритилган ўша фуқаролик судига иш якунлангунига қадар жавобгарнинг барча мол-мулкларини, шу жумладан, ўша автомашинани хатлаб қўйиш ҳақида ёзма равишда ариза киритишингиз керак бўлади. Агар аризангиз асосли бўлса, суд томонидан жавобгарнинг мол-мулкларини хатлаш ҳақида ажрим чиқарилади ва бу ажримни жойдаги МИБ давлат ижрочиларига топширсангиз, улар бу ажримни дарҳол ижрога қаратади. Яъни, давлат ижрочиси биринчи навбатда Сиз айтган транспорт воситасини хатлайди ва уни бошқа шахсларга ўтказилишига, сотилишига таъқиқ қўйилишини таъминлайди. Натижада, суд якунда даъво аризангизни қаноатлантирганда, давлат ижрочилари суд қарори асосда ўша хатланган мулклар ҳисобидан сизга қарзни ундириб беради. Саволга Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов жавоб берди.