currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликлар“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази делегацияси Минскда

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази делегацияси Минскда

Life Style

calendar

09.10.2025

eye

167

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази делегацияси Минскда

2025 йилнинг 8–10-октябрь кунлари Минск шаҳрида Беларус Республикасининг Миллий қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот маркази томонидан ташкил этилган VII Кузги илмий сессия – халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази вакиллари айни дамда мазкур илмий-амалий анжуманда фаол иштирок этмоқда.

Тадбирда етакчи хорижий ва маҳаллий олимлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъул давлат органлари, шунингдек, бизнес ва кенг юридик ҳамжамият вакиллари қатнашмоқда.

VII Кузги илмий сессияда “Ахборот ҳавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш”, “Норма ижодкорлиги жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланиш”, “Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари жараёнида бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи субъектларнинг ҳуқуқий ҳолати”, “Шартномавий ҳуқуқ трансформацияси” каби бир қатор муҳим ва долзарб мавзуларни қамраб олган 9 та йўналиш бўйича кичик сессиялар ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирнинг очилиш маросимида “Адолат” МҲАМ директорининг биринчи ўринбосари А.Каримов томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бизнес учун адолатли ҳуқуқий муҳит яратиш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда адвокатура институтининг салоҳиятини ошириш каби устувор вазифалар  бўйича батафсил маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, “Адолат” МҲАМ директорининг биринчи ўринбосари А.Каримов мамлакатимизда ҳуқуқий ахборотни аҳолига етказиш, ушбу соҳани рақамлаштириш, жумладан, Lex.uz қонунчилик маълумотлари миллий базаси ҳамда сунъий интеллект технологияларига асосланган “LexAI” платформаси ҳақида ҳам ахборот берди.

Фойдали фикр алмашувларга бой тарзда ўтаётган ушбу халқаро илмий-амалий анжуман тадбирлари давом этмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
842

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
712

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
592

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.


30-сентябр 2025, 10:14
564

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.