Ўзбекистон
29.08.2023
1 102

Жорий йил 26–27 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. Махкамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили И. Иргашев бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга сафари амалга оширилди.
Сафар давомида Афғонистон Транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Мулло Ҳамидулло Охунзода билан “Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” автомобиль йўналиши бўйлаб экспедиция амалга оширилди.
Экспедиция жараёнида “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” автомобиль йўналишидаги, Қобул шаҳрини Афғонистон шимоли (Мозори-Шариф) билан боғловчи “Саланг” довони ҳамда Афғонистон ва Покистон чегарасидаги “Торхам” чегара ўтказиш пунктидаги вазият жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Икки томонлама музокараларда Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт коридорини шакллантириш, икки давлат транспорт логистика корхоналари ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро автомобиль ташувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан Афғонистон ҳудуди бўйлаб транзит ўтишга ҳамда бошқа манзилларга юк ташишга ўрнатилган чекловни олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди.
[caption id="attachment_19041" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Transport vazirligi[/caption]
Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасида ва транзит юк ташувларини ривожлантириш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга келишиб олди.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.