Ўзбекистон
18.09.2023
1 570

Покистон, Ўзбекистон ва Афғонистон уч давлатни темир йўл тармоғи орқали боғлаш имконини берувчи уч томонлама шартномани имзолади. Трансафғон лойиҳасининг қўшма протоколи Покистон пойтахти Исломободда уч давлатнинг юқори мартабали расмийлари иштирокида имзоланган. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар бермоқда. Темир йўл Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри, Афғонистоннинг Мозори Шариф ва Логар вилоятлари орқали ўтиб, Афғонистон чегараси яқинидаги Куррам ҳудудидаги Харлачи чегара пункти орқали Покистонда тугаши режалаштирилган. Бу йўналиш ҳам йўловчи, ҳам юк ташиш учун мўлжалланган бўлиб, минтақавий савдо ва иқтисодий ўсишга ёрдам беради. Лойиҳани 2027 йил охиригача якунлаш режалаштирилган ва 2030 йилгача поездлар йилига 15 миллион тоннагача юк ташиш имкониятига эга бўлади. Узунлиги 760 километр (472 мил) бўлган темир йўл Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги юкларни етказиб бериш муддатларини тахминан беш кунга қисқартириши кутилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ва Президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили бошчилигидаги делегация Афғонистонга сафар қилди.
Афғонистон фуқаролари Термизда таҳсил олиши мумкин – Aбдулазиз Комилов Афғонистон расмийлари билан учрашди
Ўзбекистон делегацияси Кобулда Афғонистон расмийлари билан учрашиб, «Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар» темир йўлини қуриш, «Сурхон–Пули-Хумри» йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш ҳамда қизларнинг Афғонистонда таълим олишини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида афғон кадрларини тайёрлаш масалаларини кўриб чиқди.
Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларини модернизация қилади
Томонлар Ҳайратон – Найбобод – Мозори Шариф қисмини реконструкция қилишни бошлашга келишган.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.