currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларАёл ўқитувчилар иш стажи етса, эртароқ пенсияга чиқса бўладими?

Аёл ўқитувчилар иш стажи етса, эртароқ пенсияга чиқса бўладими?

Ҳуқуқ

calendar

14.11.2024

eye

101

Аёл ўқитувчилар иш стажи етса, эртароқ пенсияга чиқса бўладими?

Бугунги кунда таълим тизимини аёл ўқитувчиларсиз тасаввур қилиш қийин. Уларнинг таълим-тарбиядаги ўрни беқиёс. Шу боисдан уларни меҳнатини қадрлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш учун бир қанча тизимли ишлар олиб борилмоқда.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига кўра, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Қонуннинг 12-моддасига кўра, ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, “Меҳрибонлик” уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VII қисм) умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи эга бўладилар.

Қонуннинг 12-1-моддасига кўра, ушбу Қонун 37-моддасининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Демак, махсус иш стажи камида 25 йил бўлган ихтисослашган таълим муассасалари, “Меҳрибонлик” уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари 50 ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 263

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 153

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
1 000

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.