Ҳуқуқ
22.08.2025
53
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун:
бандлигини таъминлаш;
зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам бериш;
2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:
тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;
3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:
бир марталик моддий ёрдам бериш;
зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;
4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:
бир марталик моддий ёрдам бериш;
зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;
тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиш;
5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:
ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш;
зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам бериш;
6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:
бир марталик моддий ёрдам бериш;
зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган барча хотин-қизларга уларнинг мурожаатига асосан ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.
Шунингдек, заҳирага қайтарилган ёки янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонлари деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга 0,10 гектар дан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 10 йилга ижарага берилади. Бунда, электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган, «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган эхтиёжманд хотин-қизларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.