currencies image

12 466,44 UZS

58,48

usd

currencies image

14 517,17 UZS

113,19

eur

currencies image

155,42 UZS

0,54

ru



АсосийЯнгиликларАйрим оилаларга сув таъминоти учун субсидиялар ажратилади

Айрим оилаларга сув таъминоти учун субсидиялар ажратилади

Ҳуқуқ

calendar

21.08.2025

eye

45

Айрим оилаларга сув таъминоти учун субсидиялар ажратилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2025 йил 1 июлдан:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ўрнига артезиан қудуқларини бурғулаш, уларнинг хонадонларига сув насосларини ўрнатиш ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилади.

Низомга кўра, субсидия артезиан қудуқларини бурғилаш, сув насосларини ўрнатиш ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш харажатларининг 90 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

Мазкур хизматлар “Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари реестри”га киритилган тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона миллий тизими” АТ орқали кўрсатилади.

 Субсидиялар субсидия олувчиларга бир вақтнинг ўзида қуйидаги барча шартларга риоя этилган тақдирда берилади:

субсидия олувчиларнинг яшаш жойи бўйича артезиан қудуғини бурғилаш, сувни тозалаш учун насос ва фильтрни сотиш ва ўрнатиш ишлари Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади;

маҳалла фуқаролар йиғини раисининг, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг масъул вакилларининг қудуқ қазилганлиги ҳамда насос ва фильтр ўрнатилганлиги факти тўғрисидаги хулосаси иш жойида тузилган бўлса.

Субсидия олувчилар томонидан қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш натижасида олинган сувнинг яроқлилиги тўғрисидаги хулоса Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг масъул ходимлари томонидан жойида берилган. Бунда, субсидия олувчининг вояга етган муомалага лаёқатли оила аъзоси ёки унинг қонуний вакили “Инсон” марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш орқали “Ижтимоий ҳимоя ягона миллий тизими” АТда рўйхатдан ўтиши мумкин.

“Инсон” маркази ходими ёки ижтимоий ходим субсидия олувчининг вояга етган муомалага лаёқатли оила аъзоси ёки унинг қонуний вакили номидан “Ижтимоий ҳимоя ягона миллий тизими” АТда рўйхатдан ўтказиш учун сўровнома юборади.

 Тадбиркор белгиланган муддатда субсидия олувчининг яшаш манзилига етиб бориши, артезиан қудуғини бурғилаб, сув насоси ва ичимлик суви фильтрини ўрнатиши лозим.

 Субсидия ажратишни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги хабар Ишчи гуруҳ томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона миллий тизими” орқали автоматик тарзда юборилади.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 443

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 197

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 084

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 056

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.