Ҳуқуқ
02.09.2025
459

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2025 йилнинг 15 август куни қабул қилинган ЎРҚ–1081-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиб, суриштирувдан, дастлабки терговдан ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкин деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлганда қўлланилади.
Прокурор, терговчи, суриштирувчи Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради. Илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш заруриятининг юзага келишига сабаб бўлган асослар кўрсатилиши лозим. Суриштирувчининг ёки терговчининг қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади. Прокурор илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан кўриб чиқилади. Илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Судья Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида;
2) Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этиш ҳақида.
Ажрим устидан 48 соат ичида шикоят берилиши ёхуд протест билдирилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.