Ўзбекистон
04.09.2023
1 606

Ҳукумат қарори билан “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди. Қарорга кўра, ушбу кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади. Шунга мувофиқ: - Ҳар йили 1 мартгача Хотин-қизлар фаоллари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар шакллантирилади. Таклифлар туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этилади. - Ҳар йили 15 мартгача номзод оилалар ҳар томонлама ўрганилиб, 15 апрелгача энг муносиблари бўйича якуний хулоса қабул қилинади. Номзод оилалар танланаётганда, жумладан, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: - оилада ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этган; - оила аъзолари илмли, зиёли бўлган, шунингдек, илмий даражага эга бўлган; - ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка олган; - оилавий спорт билан шуғулланиб, республика ва халқаро даражадаги ютуқларга эришган; - оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган. Кўкрак нишони билан мукофотланган оилалар 15 май – Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тақдирланади. Тақдирланган ибратли оилаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади. Кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига “Ибратли оила” белгиси ўрнатилади. Бир оила кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Ҳуқуқий аудит қандай бўлиши керак?
Давлат органлари фаолияти устидан назоратнинг бир нечта шакллари мавжуд.
Нотариус бўлиш учун махсус тайёрлов курсидан ўтиш шартми?
Нотариусликка талабгорлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг махсус тайёрлов курсини тамомлаган бўлиши лозим.
Автомототранспорт воситаларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинди.
Айрим жиноят процесси қатнашчиларига ҳақ тўлаш тартиби белгиланди
Тасдиқланишича, жабрланувчи вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахс бўлса, у билан биргаликда ёки унинг ўрнига ишда иштирок этишга жалб этилган қонуний вакилига ҳақ тўлаб берилади.
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Метрода юрганда нималар мумкину, нималар тақиқланган?
Ҳукумат қарори (535-сон, 10.10.2023 й.) билан “Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари” тасдиқланди.