currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларАҳоли томонидан йўлга ноқонуний тўсиқларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Аҳоли томонидан йўлга ноқонуний тўсиқларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ҳуқуқ

calendar

17.12.2024

eye

277

Аҳоли томонидан йўлга ноқонуний тўсиқларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан тротуарлар, пиёда ва велосипед йўлкалари ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонларда автотранспорт воситаларини юргизишнинг (бундан махсус автотранспорт воситалари мустасно) олдини олишга қаратилган нормалар белгиланмоқда.

Аҳоли томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш ҳолатларига чек қўйиш учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмоқда.

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси номи ва биринчи диспозициясига ўзгартириш киритилиб, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларида тротуар, велосипед ва пиёдалар йўлакларида, яшил майдонларда ҳаракатлангани учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддасининг номи ва биринчи қисми диспозициясига ўзгартириш киритилиб, йўлларда ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлик, тўсиб қўйганлик, йўл ҳаракати иштирокчиларига тўсқинлик қилувчи бошқа қурилмаларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 355

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


12-май 2025, 10:58
1 218

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


9-май 2025, 07:21
1 067

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?

Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.


13-май 2025, 10:32
848

«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?

«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.