Ҳуқуқ
13.05.2025
2 349

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2025 йилдаги 14-сон Қарори билан тасдиқланган «Олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан:
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.
Дуал таълим шакли жорий этиладиган олий таълим ташкилотлари тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда — Палата) томонидан белгиланади.
«Касб эгаси» дуал таълим тизимини ташкил этиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Палата томонидан ҳар йили 1 майга қадар корхоналарга «Касб эгаси» дуал таълимни ташкил этиш бўйича эълон берилади;
Ягона миллий меҳнат тизими платформасидаги иш берувчиларнинг шахсий кабинети орқали корхоналарнинг штат бирлиги ва бўш иш ўринлари Палатанинг онлайн платформасига реал вақт режимида бериб борилади;
Палата томонидан ҳар йили 20 июнга қадар корхоналарда қўшимча ишчи кучи ва уларнинг малакасига бўлган талаб шакллантирилади;
шакллантирилган иш ўринлари ва малака талаблари тўғрисида маълумотлар ҳар йили 1 июлга қадар Палатанинг онлайн платформасини Вазирликнинг ахборот тизимига интеграция қилиш орқали олий таълим ташкилотлари талабаларига етказилади;
корхонада бўлиб ўтадиган амалий машғулотлар дастури, ўқув жараёни жадвали, талабалар сони олий таълим ташкилоти, Палата ва корхона томонидан ҳар йили 15 июлга қадар платформада тасдиқланади;
олий таълим ташкилоти ҳар йили 1 августга қадар корхонада ўтказиладиган амалий машғулотларнинг тасдиқланган дастури асосида таълим йўналишлари бўйича мутахассислик фанларининг ўқув дастурларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
ҳар йили 25 августга қадар олий таълим ташкилоти, корхона ва талаба ўртасида «Касб эгаси» дуал таълим тизимини ташкил этиш бўйича шартнома тузилади;
Палатанинг онлайн платформаси орқали талабалар томонидан танланган иш ўринлари бўйича электрон йўлланмалар ҳар йили 1-cентабрга қадар тегишли корхонага етказилади;
электрон йўлланма асосида таълим жараёнини бевосита корхоналарда амалга оширган талабалар учун корхона томонидан иш ҳақи ҳисобланади ва Палата томонидан тақдим этилган талабалар рўйхатига асосан тўланади;
корхона томонидан талабаларга ҳар ой учун ҳисобланган иш ҳақининг 2 миллион сўмгача бўлган қисми Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши учун Палатанинг онлайн платформасидан ариза берилади;
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси уч кун муддатда ариза бўйича олий таълим ташкилотига сўров юборади. Иш ҳақининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаш учун ажратиладиган маблағлар корхонанинг алоҳида ҳисобварағига ўтказилади. Бунда ажратиладиган маблағлар корхонадаги масъул раҳбарнинг хулосасига мувофиқ олий таълим ташкилоти кенгашининг қарори асосида қоплаб бериш учун тавсия (ўн кун муддатда) этилади. Корхонада ўтказиладиган амалий машғулотни ташкил этиш муддатлари олий таълим ташкилоти ва корхона томонидан келишилган ҳолда белгиланади ҳамда ўқув жараёни жадвалига белгиланган тартибда киритилади.
Худойберди Раҳимов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.