Ўзбекистон
22.10.2023
1 117
© Фото: hudud24.uzАҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маъмури Саманта Пауэр жорий йилнинг 23-24 октябрькунлари Ўзбекистонга келади. Қайд этилишича, у минтақавий алоқалар бўйича C5+1 шаклидаги биринчи вазирлар йиғилишини ўтказади ва АҚШ ҳукуматининг минтақа мамлакатлари мустақиллиги, суверенитети ва фаровонлигига содиқлигини таъкидлайди. “АҚШ ҳукуматининг C5+1 мулоқоти 2015 йилдан буён Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан асосий дипломатик платформаси бўлиб хизмат қилмоқда. Тараққиёт масалалари бўйича вазирлар учрашуви минтақавий ўзаро алоқалар, савдо, иқтисодий ўсиш ва тадбиркорлик, иқлимий ва энергетик ечимлар, шунингдек, ёшлар учун имкониятларга эътибор берган ҳолда Марказий Осиёда инклюзив, барқарор иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўриш учун бешта давлат вазирларини тўплаб, ушбу платформани мустаҳкамлайди”, –дейилади USAID хабарида.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахасислар қандай талабларга жавоб бериши керак?
Медиатор томонлар ўртасидаги низони ҳал қилишда мустақил ва бетараф воситачи сифатида иштирок этади.