currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси ишга туширилди

Тошкентда “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси ишга туширилди

#NoComment

calendar

22.02.2024

eye

2 313

Тошкентда “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси ишга туширилди

Жорий йилнинг 20 февраль куни USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Хофман тегишли ҳукумат ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда USAIDнинг беш йиллик “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси Тошкентда ишга туширилди.

Келтирилишича, Ўзбекистон ҳукумати ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўрмоқда. USAIDнинг “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси инклюзив таълим билан боғлиқ учта муҳим йўналишни қўллаб-қувватланишни таклиф этди: инклюзив таълим учун қулай  ўқув-методик материаллар, ўқитувчилар учун амалиёт ва мактаб муҳитини яратиш, шу билан бирга   асосий манфаатдор томонлар, яъни ўқитувчилар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан биргаликда ишлаб чиқилган барқарор сиёсатни ривожлантириш.

USAID беш йил давомида “Барча болалар муваффақияти” лойиҳасига 25 миллион АҚШ доллари ажратишни режалаштирмоқда. Лойиҳа Creative Associates International ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари, АҚШнинг Сиракуз университети қошидаги ногиронлик ва инклюзия маркази, Praxis Plus ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда амалга оширилади. 

Тадбир якунида Creative Associates International, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари томонидан сифатли инклюзив таълимни ташкил этиш ва Ўзбекистондаги барча болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликда иш олиб бориш назарда тутилган Ҳамкорлик Келишуви имзоланди.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 410

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 219

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
929

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
896

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
2-март 2024, 13:26
1 161

Ўзбекистонда АҚШ кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади

Беш йилга мўлжалланган лойиҳа USAID’нинг  Марказий Осиёда Энергия минтақавий энергетика лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

cover image
11-декабр 2023, 13:47
1 078

Адлия вазири ўринбосари USAID директори билан учрашди

Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов билан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссиясининг янги тайинланган директори Девид Хофман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

cover image
23-октябр 2023, 15:00
1 365

Шавкат Мирзиёев USAID администратори бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр билан учрашди.

cover image
23-октябр 2023, 13:32
1 306

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистон халқи учун 14 млн доллар ажратади

Мазкур маблағ сил, эпидемия ва пандемия таҳдидлари, бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш каби соҳаларга сарфланади.