currencies image

12 920,44 UZS

5,44

usd

currencies image

14 252,54 UZS

295,30

eur

currencies image

153,52 UZS

0,03

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда АҚШ кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади

Ўзбекистонда АҚШ кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади

Ўзбекистон

calendar

02.03.2024

eye

641

Ўзбекистонда АҚШ кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади

Жорий йилнинг 29 февраль куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистоннинг тоза энергия мақсадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббус – Яшил водород хабини яратишни тақдим этди.

Қайд этилишича, яшил водород қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган водород энергияси сифатида тавсифланади. Водород қайта тикланадиган энергияни узоқ масофаларга сақлаш ва потенциал ташиш учун етакчи вариант сифатида шаклланмоқда.

Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия (қуёш, шамол ва гидроэнергетика) ишлаб чиқаришни 25 фоизга, 2050 йилгача эса углерод нейтраллигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ҳукуматнинг ушбу мақсадларга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун USAID Энергетика вазирлиги ва энергетика сектори манфаатдор томонлари билан Яшил водород хабини ишга тушириш устида ишламоқда. Хаб минтақанинг келажакдаги энергетика ландшафтини шакллантириш ва Ўзбекистоннинг «Қайта тикланувчи ва водород энергиясини ривожлантириш стратегияси»га ҳисса қўшиш учун энергия сектори ходимларининг янги тоза энергия технологиялари бўйича малакасини оширишга ёрдам беради.

«USAID Марказий Осиё давлатларини тоза энергия ва бошқа энергетиканинг  устувор йўналишларни ривожлантиришда қўллаб-қувватлашга содиқдир. Бу шунчаки мақсад эмас, балки зарурат ҳамдир. Бизнинг ишончимиз барқарор келажак тоза ва самаралироқ энергия манбаларига ўтишда жамоавий саъй-ҳаракатларга боғлиқ деган ишончга асосланади», дейди USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори вазифасини бажарувчи Эдвард Михалски.

Аввалроқ USAID Delaver университети (АҚШ) ва Тошкент давлат техника университети ўртасида университетнинг магистратура босқичига киритилган яшил водород бўйича янги ўқув дастурини амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик ўрнатган эди.

Яшил водород хаби концепцияси муваффақиятли амалга оширишнинг асосий жиҳатларини, жумладан қайта тикланадиган энергия салоҳияти, сув мавжудлиги, тоза водород ишлаб чиқариш усуллари ва экспорт салоҳиятини баҳолайди. Ҳудудни баҳолаш, омборхона иншоот лойиҳаси, логистикани режалаштириш, бозор таҳлили, тартибга солишни баҳолаш ва атроф-муҳитга таъсир қилиш масалалари фаолият юритиш учун оптимал жойларни аниқлашнинг бошқа таркибий қисмларидан биридир.

Бу иш USAID’нинг  Марказий Осиёда Энергия минтақавий энергетика лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Беш йилга мўлжалланган қиймати $39 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа энергетика сектори самарадорлигини ошириш, тоза энергия ривожланишини жадаллаштириш, минтақавий алоқа ва трансчегаравий энергия савдоси орқали энергия хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Фақатгина ушбу лойиҳа орқали USAID тоза энергияга $2,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди ва шу кунгача Марказий Осиё бўйлаб 2241 мегаватт тоза энергия қувватини ўрнатишга ҳисса қўшди.

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 543

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 278

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


21-март 2025, 06:23
1 182

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


17-март 2025, 11:17
1 157

Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар

Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
22-феврал 2024, 09:37
1 765

Тошкентда “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси ишга туширилди

Лойиҳага USAID беш йил давомида 25 миллион АҚШ доллари ажратишни режалаштирмоқда.

cover image
11-декабр 2023, 13:47
558

Адлия вазири ўринбосари USAID директори билан учрашди

Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов билан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссиясининг янги тайинланган директори Девид Хофман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

cover image
23-октябр 2023, 15:00
726

Шавкат Мирзиёев USAID администратори бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр билан учрашди.

cover image
23-октябр 2023, 13:32
719

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистон халқи учун 14 млн доллар ажратади

Мазкур маблағ сил, эпидемия ва пандемия таҳдидлари, бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш каби соҳаларга сарфланади.