Ҳуқуқ
20.12.2024
240
Алимент тўловчи шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши тақиқланган бўлса, бу ҳолат унинг қарздорлик ёки мажбуриятларини бажармаганлиги билан боғлиқ бўлади. Лекин, бундай тақиқни бекор қилиш учун қонунчиликда бир неча имкониятлар белгиланган. Уларнинг ҳар бири алимент тўловчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, ундирувчининг (яъни алимент олувчи шахс – кўп ҳолларда собиқ турмуш ўртоқ) розилиги зарур. Ундирувчи ўз аризасида ижрони тўхтатиш ҳақида давлат ижрочисига мурожаат қилиши мумкин. Бундай розилик берилганда, давлат ижрочиси хорижга чиқиш тақиқини бекор қилади.
Иккинчидан, алимент тўловчи шахс алиментларни олдиндан тўлаши мумкин. Бунда алимент суммаси келажакдаги давр учун тўлиқ қопланган бўлиши шарт. Ёки алимент мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилади. Бу ҳолда гаров қиймати қонун бўйича белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваридан кам бўлмаслиги лозим. Давлат ижрочиси буни тасдиқлаган ҳужжат асосида хорижга чиқиш тақиқини бекор қилади ва манфаатдор ташкилотларни бу ҳақда хабардор қилади.
Учинчи йўл эса тақиққа нисбатан судга шикоят қилиш ёки прокурор томонидан қарздорликни бекор қилишга доир протест тақдим этилишидир. Агар суд ёки прокурор қарорни бекор қилса, хорижга чиқиш тақиқини олиб ташлаш мумкин бўлади.
Шуни таъкидлаш лозимки, алиментларни олдиндан тўлаш ёки гаров тақдим этиш имконияти фақат алимент тўловидан қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолда амалга оширилади. Агар қарздор олдиндан тўлов қилса ёки гаров шартномаси тузилса, давлат ижрочиси хорижга чиқиш тақиқини бекор қилиш бўйича тегишли чораларни кўради.
Хулоса қилиб айтганда, алимент тўловчи хорижга чиқиши учун қонунга мувофиқ учта йўлдан бирини танлаши мумкин: 1) ундирувчи розилигига эришиш, алиментларни олдиндан тўлаш;
2)гаров тақдим қилиш;
3) суд ёки прокурор орқали қарорни бекор қилиш.
Ҳар бир ҳолатда алимент тўловчининг қонунчилик талабларига мувофиқ иш юритиши муҳим.
Пайзиев Ихтиёр,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази
масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Интизомий жазони бериш тартиби ва ҳуқуқий асослари
Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди.