currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларAлимент ундириш тартиби: амалдаги қонунчилик ва фуқароларнинг ҳуқуқлари

Aлимент ундириш тартиби: амалдаги қонунчилик ва фуқароларнинг ҳуқуқлари

Ҳуқуқ

calendar

29.07.2025

eye

1 260

Aлимент ундириш тартиби: амалдаги қонунчилик ва фуқароларнинг ҳуқуқлари

Миллий қонунчиликка кўра, ота-оналар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашлари шарт. Бугунги кунда ота(она)лар алимент ундириш масаласида қатор муаммолар билан қийналмоқда. Уларнинг аксарияти ҳуқуқий ечимини билмаганликлари учун, баъзилари эса «барибир фойдаси йўқ» деган умидсизликда алимент ундиришдан воз кечмоқда. Ушбу мақола орқали алимент ундиришдаги 5 та муҳим ҳуқуқий ҳаракат ҳақида билиб оламиз.

1. Судга алимент ундириш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиш керак

Ўзбекистон Республикасининг оила қонунчилигига асосан, агар ота(она) вояга етмаган фарзандлари учун таъминотни ихтиёрий равишда бажариб келаётган бўлса ҳам бу ҳолат ота(она)ни судга алимент ундириш ҳақида даъво аризаси тақдим қилишига тўсқинлик қилмайди. Шу билан бирга, ота(она) фарзандига ихтиёрий равишда алимент беришни бажармаган бўлса, бола учун таъминот тегишли суд ҳужжати билан мажбурий равишда ундирилади. Бунинг учун ота(она) алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади ва иш буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади. Фуқаролик процессуал қонунчилигига кўра даъвогар тараф алимент ундириш бўйича ариза билан ўзи яшаб турган жойдаги судга мурожаат қилиши мумкин.

2. Алимент ундириш бўйича чиқарилган суд ҳужжати ва унинг ижро этилиши

Алимент ундириш ҳақидаги ишлар суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай биринчи инстанция суди томонидан кўрилиши керак. Ота(она)нинг вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш тўғрисидаги аризалари юзасидан суд буйруғи шаклидаги суд ҳужжати чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 178-моддасига асосан, суд буйруғида алимент ундириш тўғрисида кўрилган ишнинг рақами ва буйруқ берилган санаси, суднинг номи, буйруқ чиқарган судьянинг Ф.И.Ш., даъвогар ва жавобгар тараф (ундирувчи ва қарздор)нинг маълумотлари, ундирувни қаноатлантириш учун асос бўлган ҳужжат, алимент миқдори, қарздорликнинг вужудга келган даври, қарздордан ундирилиши керак бўлган давлат божининг суммаси, агар эътирозлар мавжуд бўлса уларни тақдим қилиш тартиби ва муддатлари кўрсатилади. Ва албатта суд буйруғида қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган ҳар бир боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундириладиган тўловлар миқдори ҳамда уларни ундириш муддати ҳам кўрсатиб ўтилади.

Тегишли суд буйруғи қабул қилинганидан сўнг суд ўз ташаббуси билан буйруқни ижро этиш учун ижро варақасини юборади. Алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруқлари дархол ижро этиладиган суд ҳужжати ҳисобланади.

3. Алимент миқдорлари ҳақида. Жавобгар тарафнинг расмий иш жойи бўлмаса ҳам алимент ундириш тартиби

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Алимент миқдорлари суд томонидан қуйидаги миқдорларда ундирилади:

1 та бола учун – ота(она)нинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва(ёки) бошқа даромадларининг 4/1 қисми;

2 та бола учун - шундай даромадларнинг 3/1 қисми;

3 ва ундан ортиқ болалар учун - ота(она)нинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва(ёки) бошқа даромадларининг ярмиси миқдорида.

Ушбу тўловларнинг миқдори, тарафларнинг оилавий ва моддий
шарт-шароитларини инобатга олган ҳолда суд томонидан ёки кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин. Мисол учун, алимент олаётган шахс, яъни ундирувчининг ўзи ҳам мустақил даромадга эга бўлса, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин. Ёки қарздорнинг қаромоғида бошқа вояга етмаган фарзандлари бўлса, улар алимент билан таъминланаётган болалардан кўра моддий тарафдан камроқ таъминотда бўлган ҳолларда ҳам алимент миқдорини суд камайтириб белгилаши мумкин бўлади.

Агар алимент тўлайдиган ота(она) расмий иш жойига ва доимий равишда  расман белгиланган иш ҳақига ва бошқа даромадларга эга бўлмаса ҳам суд томонидан ҳар ойда пул билан ундириладиган қатъий сумма белгиланади ва ундириб борилади.

4. Алимент қарздорлиги учун жарималар ҳисоблаб борилади

Қонунчилигимизга кўра, алимент тўлаётган шахс тўловнинг кечиктирилган ҳар бир куни учун жарима тўлайди. Алимент қарздорлиги ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар тарафлар ўзаро келишувга эришсалар, тарафлар ўзаро рози бўлган тақдирда алимент қарзи миқдори камайтирилишига ёки алимент қарзини тўлашдан озод бўлишига йўл қўйилади.

5. Жавобгар тараф алимент тўламаса, унга нисбатан жазо чораси қўлланилади

Алимент тўлаш ҳақидаги суд ҳужжатини бажармаслик, алимент тўлашдан бўйин товлашлик маъмурий ва такроран содир этилган ҳолларда жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.  Муҳим жиҳатларидан бири сифатида ота(она)нинг вояга етмаган фарзандлари учун таъминот беришдан бош тортиши уларнинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинишига ҳам олиб келиши мумкин.

Хулоса

Алимент олиш бу вояга етмаган болаларнинг, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз фарзандларнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқидир. Фарзандларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш эса биз ота-оналарнинг мажбуриятимиз ҳисобланади. Давлатимиз томонидан болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий механизмлар яратилган ва бу қонун ҳужжатларимизда мустаҳкам асосга эга. Шундай экан, фуқаролар ушбу ҳуқуқий механизмлардан тўлиқ ва самарали фойдаланишлари зарур.

З.Носирова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 394

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 115

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
902

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
880

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.