Ҳуқуқ
13.10.2024
1 401

– Тўрт нафар фарзанднинг онасиман. Тақдир экан, болаларимнинг отаси бошқа аёл билан яшамоқчи. Лекин расман ажрашмаганмиз. У менга, фарзандларига яшаб турган уйимизни бермоқчи. Эвазига алимент тўлашдан кечишим кераклигини шарт қилиб қўйди. Шу ҳолатда мен нима қилсам бўлади? Алимент олмай, десам, ҳеч қаерда ишламайман. Фарзандларим тарбияси билан машғулман. Илтимос, қонуний маслаҳат беринг?
– Алиментдан воз кечиш эвазига уйни бериш мумкин эмас!
Фуқаролик кодексининг 344-моддасига асосан алиментлар ундириш ҳақидаги талабни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди. Бу дегани, уйни номингизга ўтказиб бериб, алиментдан озод қилишни сўраб бўлмайди.
Агар уй-жой турмуш даврингизда орттирилган ва турмуш ўртоғингизнинг номида бўлса, унда Оила кодексининг 23-моддасига кўра бу уй сизларнинг умумий мулкингиздир. Оила кодексининг 28-моддасига асосан уйнинг 50 фоизи шундоқ ҳам сизники бўлади.
Агар никоҳдан олдин олинган ёки турмуш ўртоғингизга ҳадя ёхуд мерос тарзида қолган бўлса, бу уй унинг шахсий мулки ҳисобланади. Ушбу вазиятда сизга уйнинг қийматидан келиб чиқиб, аниқ бир қарорга келишни тавсия қиламиз.
Агар уйнинг қиймати юқори бўлиб, фарзандларингиз 18 ёшга тўлгунча қопланадиган алимент миқдоридан катта ёки тенг бўлса, алимент ўрнига уйни олишингиз мумкин.
Саволга амалиётчи юрист Дониёр Имомниёзов жавоб берди
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.