Life Style
25.04.2026
546

Ява ва унинг атрофидаги иқлимли оролларда ўсувчи, айниқса европаликлар диққатини узоқ вақтлардан бери ўзига жалб этиб келаётган анчар (Антиарис таксикариа) ҳақида бир қатор афсона ва ривоятлар мавжуд. Шунинг учун ҳам унга ажал тарахти, заҳарли анчар каби номлар берилган. Ява оролида бўлган сайёҳларнинг айтишича анчар заҳрининг жуда оз миқдордагиси ҳам тирик мавжудотни ўлдирибгина қолмай, унинг гўштини суягидан ажратиб юборар эмиш.
Ривоятларда айтилишича, бу дарахтнинг поя-шохлари ва баргларидан доимо заҳар томиб турар эмиш, дарахт атрофидаги ҳаво заҳарли бўлганлиги учун биронта мавжудот унга яқинлаша олмас эмиш. Дарахт тепасидан учиб ўтаётган қушни ҳам, ёнидан ўтиб кетаётган баҳайбат йиртқич ҳайвонни ҳам ўзига тортиб олиб заҳарлаб ўлдирармиш, деган турли миш-мишлар тарқалди.
Анчар дарахтининг одамни ҳайратда қолдирадиган бу сири фақат олимларнигина эмас, балки подшо ва қиролларни ҳам қизиқтирган. “Ажал” дарахти сирини ўрганиш мақсадида бир неча бор махсус экспедициялар ташкил қилинди. Масалан, 1837 йили Британия қироллик жамияти томонидан анчар дарахтининг ватани бўлмиш Ява оролига бир гуруҳ олимлар юборилган. Экспедиция аъзолари ҳам “ажал” дарахти билан боғлиқ ҳамма гапларни тасдиқлашди.
Анчар дарахти танасида сутсимон шарбат бўлиб, унинг таркибида организмга таъсири жиҳатидан строфантинга яқин бўлган антиарин деган модда бор. Қадим замонларда Шарқий Осиё халқлари анчар шарбатининг заҳарлилигини билиб, уни ёй ўқлари ва найзалар учига суртишган. Агар учига шундай заҳар суртилган ўқ маймунга тегса, у бир зумда нобуд бўлар экан.
Олимлар унинг заҳаридан қимматбаҳо дори – строфантин олиш йўлини билиб олиб, юрак касалликларини даволашда ундан фойдаланмоқдалар.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.