Ўзбекистон
13.07.2023
1 506

Ижтимоий тармоқларда Андижонда ёш болани итлар тишлагани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумот берди. Қайд этилишича, воқеа 9 июль куни Хўжаобод туманида содир бўлган. 2018 йилда туғилган бола туманнинг “Мустақилликнинг 30 йиллиги” маҳалласига холасининг уйига меҳмонга борган. Бола аҳоли яшаш ҳудудидан узоқда жойлашган чиқинди ташлаш жойига яқин ҳудудда қаровсиз ҳолатда ўйнаётган вақтда итлар галаси унга ҳужум қилган. Маълум қилинишича, боланинг ўнг юзи, иккала қулоқ супраси, чап ўмров соҳаси, кўкрак қафаси орқа юзаси, иккала елка, думғаза соҳасида ит тишлаган жароҳатлари бор. Таъкидланишича, вилоят марказидаги шифохонада даволанаётган боланинг умумий аҳволи нисбатан қониқарли, ҳушида, ўзи мустақил овқатланмоқда, ҳаракатланмоқда. Даволаниш жараёнлари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва тиббий марказ директори назоратига олинган, болада қутуриш аломатлари йўқ. Бир неча кун олдин ҳам Самарқандда ит 5 ёшли болага ташланган, шу ердан ўтиб кетаётган такси ҳайдовчиси болани итнинг ҳужумидан қутқариб қолган эди. Ит боқиш қоидаларини бузганларга қандай жавобгарлик бор? Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузганлик учун БҲМнинг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача (33000 сўмдан 165000 сўмгача) жарима жазоси бор. Ушбу ҳуқуқбузарлик фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етишига олиб келса фуқароларга БҲМнинг иккидан бир қисмидан 1 бараваригача (165000 сўмдан 330000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган. Демак, ит тишлаб олса ва бунинг оқибатида ит тишлаган шахснинг ўзига ёки мол-мулкига зарар етса, фуқаролар БҲМнинг иккидан бир қисмидан 1 бараваригача (165000 сўмдан 330000 сўмгача) жарима жазосига тортилиши мумкин. Ит эгаларининг мажбуриятлари Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак. Бундан ташқари, итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари – эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.