currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларАпостиль нима?

Апостиль нима?

Ўзбекистон

calendar

30.09.2022

eye

1 364

Апостиль нима?

Апостиль бу — расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси ҳақиқийлигини, имзолаш ваколати мавжудлигини ҳамда ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган, Конвенцияга мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штампдир. Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2011 йилдаги “Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-1566-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2021 йилдаги “Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 732-сон қарори билан тартибга солинади. Юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан апостиль бўйича давлат хизмати қуйидаги органлар томонидан кўрсатилади:

  • адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
  • судлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Олий суд;
  • прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Бош прокуратура;
  • таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;
  • бошқа расмий ҳужжатлар бўйича — Ташқи ишлар вазирлиги.
Апостиль:
  • чет элда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки – консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
  • тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга қўйилмайди.
Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун ваколатли органга ўзи келган ҳолда мурожаат этади. Мурожаат этувчи ўрнига ишончнома асосида ҳаракат қилаётган учинчи шахслар ҳам мурожаат этишлари мумкин. Ваколатли орган ходими мурожаат этувчи номидан электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради. Сўровномага хорижий давлат — Конвенция қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат ёки расмий бўлмаган ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаси илова қилинади. Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштирилган ва киритилгандан сўнг мурожаат этувчи уни ўз имзоси билан тасдиқлайди. Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади. Имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлган тақдирда, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати ўн иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда, мурожаат этувчи ваколатли орган томонидан сўровномани кўриб чиқиш муддатлари узайтирилганлиги ҳақида хабардор этилиши лозим. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатларда тегишли реквизитлар (тартиб рақами, сана, имзо, муҳр) ва мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқийлиги, шу жумладан «E-App» ва «E-register» дастурларидан фойдаланган ҳолда, текшириб олинади. Апостиль қўйиш учун тақдим этиладиган расмий ҳужжатлардаги мансабдор шахсларнинг имзолари ва муҳрлар босма изи аниқ бўлиши керак. Агар расмий ҳужжатда тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар бўлса, улар расмий ҳужжатга имзо чеккан шахс томонидан қайд этилиши керак. Кўрсатиб ўтилган тузатишлар ва (ёки) қўшимча ёзувлар барча хато ёзилган, кейинчалик эса тузатилган ва устидан чизилганларни дастлабки шаклда ўқиш мумкин бўлган тарзда бажарилиши керак. Қуйидаги ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади:
  • расмий ҳужжатда зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланса;
  • расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.
Апостиль қўйиш «E-App» дастури орқали штамп генерация қилинганидан сўнг расмий ҳужжатга апостиль босма изини босиш йўли билан амалга оширилади ва у генерация қилинган штампда мавжуд бўлган маълумотлар билан тўлдирилади. Мазкур штампни «E-register» дастурида «E-App» дастури билан бериладиган махсус рақам орқали текшириб олиш имконияти мавжуд бўлиши шарт. Апостиль 10х10 см ўлчамли квадрат клише шаклида бўлади. Апостилнинг сарлавҳаси француз тилида бўлиши керак. Апостилни анъанавий тарзда ксеронусха ёки апостилнинг босма изини босишдан фарқ қиладиган бошқа усулда қўйишга йўл қўйилмайди. Апостилнинг босма изи расмий ҳужжатнинг матндан бўш жойига ёки унинг орқа томонига ёхуд қоғознинг алоҳида варағига қўйилади. Суннат Асадов, Когон тумани адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошюрисконсульти

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
4 370

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 970

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 469

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 447

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар: