Ўзбекистон
10.12.2022
1 273

Президент «Измир шартномасини ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 8 ноябрь куни қабул қилинган ва Сенат томонидан 2022 йил 18 ноябрь куни маъқулланган. Маълумот учун, Измир шартномаси 1996 йил 14 сентябрда 10 та давлат томонидан имзоланган: Афғонистон; Озарбайжон; Покистон; Қирғизистон; Қозоғистон; Тожикистон; Туркия; Туркманистон; Эрон; Ўзбекистон ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) таъсис ҳужжати ҳисобланади. Шунингдек, шартномада Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ташкилий тузилмаси, унинг мақсадлари ва фаолият тамойиллари, шу билан бирга, молиявий масалалар ва ташкилотда қарорларни қабул қилиш тартиби белгиланган. Ўзбекистон томонидан Измир шартномасининг ратификация қилиниши Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш учун ҳуқуқий асос яратиб, ташкилотга аъзо давлатлар билан кенг ҳамкорлик қилиш имконини беради. Ўзбекистоннинг ташкилотда тўлақонли иштирок этиши хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, транспорт-логистика йўлакларини, шу жумладан транзит юкларни ташиш учун тарифларни бирхиллаштириш йўли билан кенгайтириш, шунингдек мамлакат ҳудудларининг туристик жозибадорлигини ошириш имконини беради. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 6 декабрдан кучга кирган.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.