currencies image

12 707,95 UZS

57,69

usd

currencies image

14 099,47 UZS

115,87

eur

currencies image

140,95 UZS

1,01

ru



АсосийЯнгиликларАҚШдаги ярмаркада салкам ярим миллион долларлик ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сотилди

АҚШдаги ярмаркада салкам ярим миллион долларлик ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сотилди

#NoComment

calendar

27.07.2024

eye

130

АҚШдаги ярмаркада салкам ярим миллион долларлик ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сотилди

Ўзбекистонлик ҳунармандлар шу йилнинг 12-15 июль кунлари Американинг маданий пойтахтларидан бири — Нью-Мексико штати Санта-Фе шаҳрида ўтказилган анъанавий "Халқаро халқ амалий санъат бозори" (ИФАМ) фестивалида қатнашди.

Анъанавий тарзда энг кўп сонли делегациялардан бири бўлган ўзбек ҳунармандлари таркибига 10 ортиқ усталар кирди ва улар анъанавий санъат намуналарининг кенг кўламини намойиш этдилар. Ипак гиламлар, анъанавий матолардан тикилган кийимлар, заргарлик, керамика буюмлари шулар жумласидандир.

Фестиваль ташкилотчилари ва меҳмонлари Ўзбекистон амалий санъатининг ўзига хослиги, гўзаллиги ва хилма-хиллигини юксак баҳолади. Қайд этиш керакки, ўзбекистонлик ҳунармандлар томонидан яратилган маҳсулотлар халқ амалий санъати ихлосмандларининг катта қизиқишига сабаб бўлди. Хусусан, ўзбек гиламларининг тузилиши, мураккаб нақш ва жозибали ранглари билан коллекционерларни ҳайратга солди.

Бир неча юз йил вақт мобайнида ишлаб чиқариш технологиялари деярли ўзгармаган машҳур ўзбек керамикаси ҳам диққатдан четда қолмади. Ўзбекистон ҳунармандларининг зилол ва тўқ кўк сирли керамика буюмлари меҳмонлар томонидан эътироф этилди.

Ватандошлар ярмарка доирасида амалий санъат асарларини яратиш тарихи ва услублари, улардаги нақшларнинг аҳамияти ва рамзлари, усталар сулолалари ҳамда ушбу соҳалардаги замонавий тенденциялар ва инновациялар ҳақида сўзлаб берди. Кўплаб америкаликлар учун бундай ҳикоялар Ўзбекистоннинг ранг-баранг маданияти ҳақида қизиқарли манба бўлди.

Фестиваль кунлари ўзбек ҳунармандлари салкам ярим миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот сотишга эришди.

Маълумот учун, маҳаллий санъат мактаблари вакиллари 2004 йилдан бери ўтказиладиган ушбу ярмаркада мунтазам равишда иштирок этиб келмоқда. Фестиваль давомида 60 мамлакатдан келган 150 дан ортиқ ҳунармандлар халқ амалий санъати маҳсулотларини меҳмонлар ва Ню-Мексико штати аҳолисига намойиш этиш ҳамда сотиш имкониятига эга бўладилар.

Улашиш:

Бошқалар

13-август 2024, 13:32
4 003

Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?

Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?


17-август 2024, 12:47
1 223

Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундан қандай ҳимояланиш керак?

Якшанба, 18 августга ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4-6 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.


19-август 2024, 04:06
1 214

Қобулда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иш бошлади

Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.


20-август 2024, 12:40
1 177

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.