Life Style
13.12.2025
1 160

Педагог кадрларнинг аттестациядан ўтиши ва бунинг меҳнат муносабатларига таъсири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан қатъий тартибга солинади.
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади. Бу жараён ходимнинг малакаси ва касбий савиясига баҳо бериш учун асосий восита ҳисобланади. Агар педагог мажбурий аттестациядан биринчи марта ўта олмаса, унинг меҳнат шартномаси дарҳол бекор қилинмайди, балки унга малакасини ошириш ва ўз билимини тасдиқлаш учун қўшимча имконият берилади.
Низомнинг 44-1-бандида, иш берувчи биринчи мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрни навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта жалб этиш ҳуқуқига эга. Демак, педагогга мажбурий аттестациядан ташқари, икки марта қўшимча синовдан ўтиш имконияти берилади. Бунда жами уч марталик синовлар кетма-кетлиги вужудга келади.
Агар педагог кадр, узрли сабабсиз (касаллик туфайли узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган ёки уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган бўлса, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади. Шартномани бекор қилишга асос қилиб, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабаби кўрсатилади.
Хулоса қилиб айтганда, мажбурий аттестациядан муваффақиятсиз ўтган педагог навбатдан ташқари аттестацияларда қатнашиши шарт. Ушбу имкониятларнинг барчасидан фойдалана олмаслик эса, унинг иш жойини йўқотишига олиб келувчи қонуний асос бўлиб хизмат қилади.
Пайзиев Ихтиёр,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.