Ҳуқуқ
11.01.2025
286

Ҳукумат қарори билан аттракционлар хавфсизлиги бўйича техник регламент ва уларнинг давлат реестрини юритиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2024 йилдаги 886-сон “Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни ва Аттракционларни ҳисобга олиш ҳамда уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида“ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
— Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламент;
— Аттракционларни ҳисобга олиш ҳамда уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Регламент Ўзбекистон ҳудудида аттракционлардан фойдаланишда инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек уларда хавфсизлик бўйича чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланиши ва бажарилиши лозим бўлган ягона талабларни белгилайди.
Регламентда аттракционлар Регламент талабларига мувофиқ бўлган ва мувофиқлик процедурасидан ўтган тақдирда муомалага киритилиши назарда тутилган.
Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, ФВВ, Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек бошқа ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Аттракционларнинг давлат реестрини юритиш мақсади уларнинг маълумотлар базасини яратиш, саноат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек рўйхатга олинган аттракционлар ва улардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисидаги тизимли маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва сақлашдан иборат.
Реестрни юритиш Қўмитага юкланади ва қуйидаги процедураларни ўз ичига олади:
— рўйхатга олиш рақамини кўрсатиш орқали аттракцион тўғрисидаги зарур маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;
— аттракцион тўғрисидаги маълумотларни даврий янгилаб бориш ёки уларни реестрдан ўчириш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 28.12.2024 йилдан кучга кирди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган ходимларни қайта ишга қабул қилиш тартиби қандай?
Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган), лекин кейинчалик захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ходим, агар у ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) кундан эътиборан кўпи билан уч ой ўтган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиш ҳуқуқига эга.