currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАвтобус бекатлари қандай жойлаштирилиши керак?

Автобус бекатлари қандай жойлаштирилиши керак?

Life Style

calendar

16.12.2025

eye

41

Автобус бекатлари қандай жойлаштирилиши керак?

Қонунчиликка кўра, автобус бекатларининг жойлашишини танлаш қурилиш нормалари ва қоидалари талабларидан келиб чиқиб ташиш буюртмачиси ва йўл ташкилотлари тегишли хизматлари томонидан амалга оширилади.

Бунда йўловчиларга энг кўп қулайликни таъминлаш, автобус бекатлари кўриниб туриши зарурлиги ҳамда уларнинг ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати ва пиёдалар хавфсизлиги шартларига риоя этилиши керак. Автобус бекатлари жойлашган жой шаҳар (туман) бош меъмори, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати билан, темир йўлдан ўтиш жойлари ҳудудида эса темир йўл бўлинмалари билан келишилади ва ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.

Шаҳарларда автобус бекатларини ободонлаштириш ҳокимликлар томонидан, автомобиль йўлларида йўл ташкилотлари томонидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳокимликлар ва йўл органлари қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ шаҳарларда ва аҳоли пунктларида сутканинг қоронғи вақтида автобус бекатлари ҳамда уларнинг атрофи ёритилишини ташкил этишни таъминлаши керак.

Автобус бекатларини сақлаш ва тозалаш тартиби ҳокимликлар, шунингдек ушбу ишни амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар томонидан белгиланади. Тўхташ павильонлари ва чиқиш майдонларини, ўтиш-тезлик полосалаларини қордан тозалаш шарт.

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
605

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


25-ноябр 2025, 06:09
571

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
394

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


22-ноябр 2025, 04:02
370

Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.