Ўзбекистон
09.08.2023
1 163

Йирик миқдордаги фирибгарлик билан курашиш бўйича бюро (Serious Fraud Office, SFO) Буюк Британияда Гулнора Каримовага тегишли учта мулкни мусодара қилди. Бу ҳақда назорат маҳкамаси баёнотида маълум қилинган. Мусодара қилинган мулк Лондоннинг нуфузли Белгравиа туманидаги иккита квартира ва Суррейдаги уй бўлган. Уларнинг нархи 20 миллион фунт стерлингдан ошади. SFO баёнотига кўра, Гулнора Каримова ушбу мулкни Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан тушган маблағ эвазига сотиб олган. SFO 2018 йил октябрь ойида Каримованинг Британиядаги активларини, жумладан, учта мулкини мусодара қилиш бўйича судга мурожаат қилган. Агентлик хабарига кўра, 8 август куни Буюк Британия Олий суди бу даъвони қаноатлантирган. Қайд этилишича, Гулнора Каримова 2019 йил баҳоридан бери Тошкент вилоятидаги 21-сонли колонияда жазо муддатини ўтамоқда. 2020 йил март ойида Олий суд у жиноий гуруҳ ташкил этиш, фирибгарлик, давлат мулкини ўзлаштириш ва бошқа жиноятларда айбланиб, 13 йил-у 4 ойга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берган эди. Швейцария, Франция, АҚШ ва бошқа қатор мамлакатларда Гулнора Каримовага алоқадор активларнинг умумий миқдори қарийб 1,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Ҳуқуқий аудит қандай бўлиши керак?
Давлат органлари фаолияти устидан назоратнинг бир нечта шакллари мавжуд.
Нотариус бўлиш учун махсус тайёрлов курсидан ўтиш шартми?
Нотариусликка талабгорлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг махсус тайёрлов курсини тамомлаган бўлиши лозим.