currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



Янгиликлар


cover image
10-август 2021, 15:36
1 147

— Уй-жой кимга тегишли бўлса, сотувчи ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва уйнинг кадастр ҳужжатларини олиб нотариал идорага мурожаат этади. Нотариус “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига ариза киритади. Бунда ушбу сотилаётган уйнинг коммунал тўловлардан қарздорлиги бор ёки йўқлиги, давлат солиқ идорасидан қарздорлиги текширилади, уй-жойнинг сотилаётган қисмининг таснифи, ушбу уй-жойда доимий ёки вақтинча рўйхатда турувчилар ҳақидаги маълумотлар олинади. Агар сотилаётган уйнинг қисми бўйича ҳеч қандай қарздорлик чиқмаса бу ҳолатда нотариусга сотувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, агар ушбу уй-жой қонуний никоҳ даврида сотиб олинган бўлса, турмуш ўртоғининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, сотиб олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Ушбу нотариал харакатни амалга ошириш учун тўловлар нотариус автоматлаштирилган ахборот тизими оркали инвойс шаклида чиқарилади. Ушбу тўловлар белгиланган банк кассалари орқали, Clik, Payme, Paynetлар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда тўланадиган сумма — турмуш ўртоғининг розилик аризаси учун 12 250 сўм давлат божи, 24 500 сўм оғзаки ҳуқуқий хизмат учун жами 36 750 сўм тўланади. Уй-жой қисми олди-сотди шартномаси учун эса сотилаётган уй-жой қисмининг умумий майдони 100 кв.метргача бўлса давлат божи Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари учун 245 000 сўм, бошқа аҳоли яшаш пунктлари учун эса 122 500сўм, 100 кв.метрдан 200 кв.метргача бўлса 490 000 сўм ёки 245 000 сўм, 200 кв.метр ва ундан ортиқ бўлганда 735 000 сўм ёки 367 500 сўм давлат божи, 24 500 сўм герб йиғими, 134 750 сўм ҳуқуқий хизмат учун тўловлар амалга оширилиши мумкин. Қўшимча бошқа ҳуқуқий хизмат учун ҳам тўловлар ундирилиши мумкин. Саволга Балиқчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилшодахон Қобулова жавоб берди.