currencies image

12 729,48 UZS

20,27

usd

currencies image

14 156,45 UZS

14,43

eur

currencies image

139,72 UZS

0,53

ru



АсосийЯнгиликлар“Баҳодир Ялангтўш” фильми премьерасига тушдим – “Қилса бўлар экан-ку!” (фильм таҳлили)

“Баҳодир Ялангтўш” фильми премьерасига тушдим – “Қилса бўлар экан-ку!” (фильм таҳлили)

Life Style

calendar

02.06.2024

eye

1 126

“Баҳодир Ялангтўш” фильми премьерасига тушдим – “Қилса бўлар экан-ку!” (фильм таҳлили)

Биринчи хулоса шуки, ниҳоят бизда тарихий фильмлар йўналишида тажрибалар босқичи тугаб, ҳақиқий фильмларни суратга олиш босқичи бошланибди. Ҳар ҳолда, “Баҳодир Ялангтўш” ҳақиқий тўлақонли, қизиқарли ва таъсирли тарихий фильм. 

Премьера исторического фильма в Самарканде собрала 4 000 зрителей

Премьерадан кейин кўчадаги суҳбатимизда режиссёр Аюб Шаҳобиддинов “Ўзбек киноси яхши бир асар билан бойиди” деди. Бу Устанинг баҳоси. Мен бир оддий томошабин сифатида айтишим мумкинки, назаримда, киномизда тарихий фильмлар йўналишида янги “планка” пайдо бўлди, энди бошқалар шунга интилиши керак. Ҳеч нима бирданига бўлмайди, тажриба, қайта-қайта уринишлар орқали яхши фильмларга қараб ўсилади.

Энди бевосита картинада нима ёққани ҳақида.

Биринчидан, тарихий фильмларга хос кенг миқёс, эпиклик, таъсирчанлик ва кўримлилик бор. Катта экранда кўрганимизга балки бу таъсир янада кучлироқ бўлди. Қоронғуда, ёмғирли, лойли ва шиддатли жанглар, маҳобатли саройлар, қимматбаҳо костюмлар, соч турмаклари, оммавий саҳналар экрандан олдингизгача чиқиб келгандек бўлади.

Иккинчидан, актёрлар. Жуда чиройли визуаллик борки, янги қиёфалар у ёқда турсин, таниш ва севимли актёрлар ҳам янгича кўринади. Қоғоғистонда жалб қилинган актриса – ТОП! Яна Баҳодир Ялангтўшнинг ўғли Бойбек образини яратган актер қиёфаси бўртиқлик, жозиба ва ҳиссийлик жиҳатидан унча-бунча турк киноёлдузларидан афзал кўринди.

Bahodir Yalangto'sh (2023) - IMDb

Учинчидан, сценарий. Сценарий муаллифлари Ҳасан Тошхўжаев ва Жаҳонгир Аҳмедов битта йўллик сюжетдан ҳам кенг миқёсли қизиқарли фильм қила олишган. Кейинроқ тарихий фильмларимиз эпик жанр талабларига кўра кўп йўллик сюжет типида ҳам намоён бўлишига умид қиламиз. Лекин бу муҳиммас. Муҳими, 2 соату 20 дақиқа залдан ҳеч ким чиқиб кетмагани, турли эпизодлар қарсаклар билан кутиб олингани. Айниқса, диалогларни алоҳида таъкидлаш лозим. Мен одатдаги тарихий фильмларимиздаги архаизмларга тўла узун ва ҳиссиз жумлаларни кутгандим. Балки шунгами, кўп ўринларда қисқа, зарбали, афоризмсифат ўткир гаплар ёқимли сюрприз бўлди.

Тўртинчидан, энг асосийси  – фильм ғояси. Яхшигина жангнома ва сиёсатнома бўлибди. Иккита асосий ғояни таъкидламоқчиман. 

Биринчиси, ҳокимият, саройда доим фитналар бўлади. Тахтга қанчалик яқинлашганинг сайин фитналар шунчалик жиддий. Бунда садоқат тақчил, оға-инилик ҳам бекор. Энг олий мансабдаги одамнинг дўсти ҳам жуда кам бўлар экан. Фақат адолатли сиёсат юритса, ҳукмдорга халқ дўст бўлиши мумкин, вақти келса, сиёсий фитналардан ҳам фақат халқ қутқара олади, агар ҳукмдор одил ва халқпарвар бўлса. 

Иккинчи мужда – ички душманлар. Аштархонийларни мағлуб қилган асосий душман жунғорлар эмас, балки ички бўлиниш. Ҳамжиҳатлик йўқлиги учун сулола синди. Бизга катта сабоқ бўлиши керакки, адолат ва ҳамжиҳатлик бўлмаса, давлатчиликка путур етади. Ўзимизнинг дўстимиз ҳам, душманимиз ҳам ўзимиз!

Албатта, мутахассислар ё бошқа томошабинлар камчиликларни айтишса керак, улар бўлса ҳам керак ҳар қандай ишда бўлгани каби.  Кимдир “Ричард Шерюрак” даражасида нимадир кутаётган бўлса, ҳафсаласи пир бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу муҳиммас. Одамлар “Баҳодир Ялангтўш”ни кўришсин, у айтаётган асосий гапни англашсин – муҳими шу. 

В Ташкенте прошла премьера фильма «Баходыр Ялангтош»

Шахсан менга фильм жуда ёқди!

Киночиларимиздан эса бошқа буюкларимиз ҳақида яна камида шундай, балки бундан-да юқори фильмларни кутамиз энди. Бу бошланиши бўлсин!

Шаҳноза Соатова,
жамоатчилик фаоли
 

Улашиш:

Бошқалар

21-август 2024, 12:46
1 418

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 395

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.


23-август 2024, 06:10
1 367

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай солиқ тўлайди?

Солиқ кодексининг 461-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланиши белгиланган.


24-август 2024, 04:13
1 326

Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди

ОТМларда янги 2024/2025 ўқув йили 9 сентябрь, душанба куни бошланади.