Ўзбекистон
27.05.2024
337
Халқимизнинг буюк фарзандларидан бири, давлат ва жамоат арбоби, саркарда Баҳодир Ялангтўшбий (Олчин) ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган мазкур фильм премьераси олдидан “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда Кинематография агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбарлари, фильм ижодкорлари иштирок этди.
– Тарихий фильмда бош қаҳрамон, яъни Баҳодир Ялангтўш образини ижро этишнинг масъулияти катта, албатта, – дейди Ҳабибулла Низомов. – Фильмда ўзига яраша қийинчилик туғдирадиган саҳналар кўп бўлди. Отда чопиш, қилич ўйнатиш, йиқилиш. Гарчи спортчи бўлсам-да, бу ролни ижро этиш осон кечмади. Ижодий жамоанинг бир куч бўлиб, бирлашиб ҳаракат қилиши натижасида мақсадимизга эриша олдик, деб ўйлайман.
Фильм премьерасида Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, профессор Эркин Мусурмонов ва бошқалар сўзга чиқди.
– Президентимизнинг ташаббуслари билан яратилган мазкур фильм ер юзининг сайқали, Шарқ гавҳари бўлган Самарқандимиз, унинг ҳукмдори бўлган улуғ саркардамиз ҳақида эканлиги бизга фахр ва ғурур бағишлайди, – деди Э. Турдимов. – Яна бир эътиборли жиҳати, ушбу лойиҳани амалга оширишда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон кинематография агентлиги билан бевосита ҳамкорликда ишлади. Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов самарқандлик ижодкорлар, тарихчи олимлар билан бамаслаҳат фаолият олиб борди. Бир неча бор муҳокамалар бўлди ва ана шу ҳамкорликдаги ишимиз туфайли мазкур тарихий бадиий фильм яратилди.
Ҳасан Тошхўжаев сценарийси асосида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан яратилган кинокартинада буюк сардор, Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади.
30 май куни Тошкент шаҳрида ҳам “Баҳодир Ялангтўш” фильмининг премьераси ўтказилиши режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.