currencies image

12 969,05 UZS

10,08

usd

currencies image

13 611,02 UZS

97,15

eur

currencies image

132,19 UZS

0,97

ru



АсосийЯнгиликларБаҳоланган қийматдан юқори бўлмаслиги керак

Баҳоланган қийматдан юқори бўлмаслиги керак

Ҳуқуқ

calendar

19.12.2024

eye

139

Баҳоланган қийматдан юқори бўлмаслиги керак

— Масъулияти чекланган жамият таъсисчиси бўлиб давлат рўйхатидан ўтганман. Шунга кўра, менга устав фондини мол-мулк кўринишида шакллантириш бўйича тушунтириш берсангиз?

–Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунининг 15-моддасига асосан пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин. Шунингдек, қонуннинг 16-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, Жамиятнинг устав фондини кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан (агар жамиятнинг уставида бундай қарорни қабул қилиш учун овозларнинг бундан кўпроқ сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса) қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади.

Жамият устав фондининг кўпайтирилиши жамиятнинг мол-мулки ҳисобига ва (ёки) жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига ва (ёки), агар бу жамиятнинг устави билан тақиқланган бўлмаса, жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин. 

Ушбу қонуннинг 17-моддасига асосан Жамият устав фондини жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин.

Жамият устав фонди жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириладиган сумма жамият соф активларининг қиймати билан устав фонди ҳамда захира фонди суммаси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Жамиятнинг устав фонди ушбу моддага мувофиқ кўпайтирилганда жамият барча иштирокчилари улушларининг миқдорлари ўзгармаган ҳолда улар улушларининг номинал қиймати мутаносиб равишда кўпаяди.

Президентимизнинг 2022 йил 8 ноябрдаги қарорига асосан 2023 йил 1 апрелдан бошлаб масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас, деб кўрсатилган.

Нуъмон СОБИРОВ,

Наманган туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази  масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
979

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


9-январ 2025, 06:35
745

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.


13-январ 2025, 05:41
724

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
663

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.